Суюнов ва Гадоев "Насаф" ихтиёрига қайтишди
16 aug 2013 10:19
News

Суюнов ва Гадоев "Насаф" ихтиёрига қайтишди
Миллий терма жамоамизнинг уч кунлик йиғинига таклиф этилган “Насаф” аъзолари дарвозабон Элдорбек Суюнов ва Шоҳруҳ Гадоев кеча Қаршига қайтиб келишди.
Таъкидлаш жоизки, қаршилик ёш посбон илк маротаба миллий терма жамоадан чақирув олди.
Бугун эрталаб “Насаф” футболчилари тўлиқ таркибда Қаршидан Самарқандга жўнаб кетишди ва шаҳар марказидаги “Президент” меҳмонхонасига жойлашишди. Бугун футболчиларимиз “Динамо” стадионида машғулотларни ўтказишади.
Эслатиб ўтамиз, 16-турдан ўрин олган “Динамо” – “Насаф” учрашуви эртага 17 август куни соат 17:30 да “Динамо” стадионида бошланади.

Link :
Source : fcnasaf.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!

Comments