Latest news

11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  0 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  2 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  5 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  9 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  12 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   6 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  11 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  20 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  149 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0

Сухроб Нуруллоев: "Насаф" бугунгидан ҳам яхшироқ ўйнай олади" News

Сухроб Нуруллоев: "Насаф" бугунгидан ҳам яхшироқ ўйнай олади"

Қаршининг "Насаф" жамоаси бугун ОФК кубогидаги юришини бошлади.

Қирғизистоннинг "Олой" жамоасига қарши кечган ўйинда Рўзиқул Бердиев шогирдлари катта устунликка эга бўлишди ва бу ҳисобда ҳам акс этди, 4:0. "Насаф"нинг ўйиндаги илк голига захирадан майдонга тушган Сухроб Нуруллоев муаллифлик қилди. Ушбу баҳсдан сўнг Нуруллоевнинг фикрларига қулоқ тутдик.


- Ҳар қандай мусобақада биринчи ўйин қийин бўлади. Футболчиларда ҳаяжон бўлиши табиий. "Олой" билан кечган тўқнашувда ўйин ҳам, ҳисобдаги устунлик ҳам "Насаф" томонида бўлди. Мазкур баҳс жамоа учун қай даражада осон ва қийин ўтди?

- Мусобақадаги илк ўйинимиз бўлгани учун озгина қийналдик. Боз устига жамоамиздаги аксарият футболчилар бундай турнирда илк бор иштирок этаётганди. Биринчи бўлимда бир нечта яққол голли вазиятлардан фойдаланганимизда босимдан ҳалос бўлардик. "Олой" шундай ўйнашидан хабаримиз бор эди. Голдан сўнг ўйинимиз янада очилиб кетди. Бу дастлабки баҳс. Ғалаба тарихда қолди. Энди навбатдаги ўйинлар ҳақида ўйлашимиз зарур.

- Халқаро турнирлардаги биринчи ғалаба ҳамма жамоага турлича таъсир қилади. Қайсидир клубда футболчилар хаддан ташқари руҳланиб кетишади ёки аксинча эътибор бермай, ўйинни унутиб эътиборни жамлаб олишади. Йирик ҳисобдаги ғалаба "Насаф"га қайси томонлама таъсир қилади?

-  Олдимизга ҳар бир ўйинда яхши натижа кўрсатиш ва гуруҳдан чиқиш мақсади қўйилган. Худо хоҳласа буни амалга ошириб мухлисларни хурсанд қиламиз. Юқорида таъкидлаганимдек бор эътиборимиз кейинги ўйинга қаратилган. 

- Гуруҳдаги иккинчи ўйинда "Хўжанд" ва "Олтин аср" ўзаро дуранг ўйнашди. "Насаф"нинг гуруҳ босқичидаги асосий рақобатчиси қайси жамоа бўлади?

- Гуруҳ босқичи битта ўйинлардан иборат бўлгани учун барча бор кучи билан майдонга чиқмоқда. Қайсидир жамоани кучли ёки кучсиз демайман. Биз фақат ўз ўйинимизни ўйлашимиз лозим. Мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажарсак бугунгидан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика