Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Суперлиганинг интернет тармоғидаги трансляцияси ҳуқуқини Швейцария компанияси ҳарид қилди News

Суперлиганинг интернет тармоғидаги трансляцияси ҳуқуқини Швейцария компанияси ҳарид қилди

Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси ўз тариҳида биринчи бор интернет тармоғидаги трансляция ҳуқуқини сотишга эришди.

Ушбу ҳуқуқни ЎзПФЛдан Швейцарияда жойлашган “Empower Sports”компанияси 4 йиллик муддатга ҳарид қилди.

 “Empower Sports” компанияси футболни интернет тармоғида маҳсус технологиялар ёрдамида трансляция қилиш йўналишида фаолият олиб боради. Ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш бўлган mycujoo.tv платформаси айнан ушбу компанияга қарашлидир. Ҳозирги кунда 50дан ортиқ мамлакат билан ҳамкорлик қилаётган “Empower Sports” 2017 йилда 3900та ўйинни интернетда жонли тарзда трансляция қилган.

 Шу кунгача “Empower Sports” компанияси Ўзбекистон футбол Ассоциацияси билан ОФКнинг қитъада Лигаларни ривожлантириш дастури доирасида ҳамкорлик қилиб келган ва ушбу ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида “Empower Sports”нинг раҳбарияти Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси тасарруфида ўтаётган мусобақаларнинг электрон ҳуқуқини ҳарид қилиш таклифи билан чиққан.

 Келиб тушган таклифни ўрганиб чиққан ПФЛ раҳбарияти шартномани имзолади. Бу борада, ташкилотнинг Бош директори Омон Ғофуров қуйидаги фикрни билдириб ўтди:

 “Empower Sports” компанияси бизга яхши маълум бўлган ташкилот. Қисқа фурсат ичида у жадал ривожланишга эришди ва дунёнинг кўплаб Ассоциациялари ва Лигалари билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Эндиликда биз ҳам интернет тармоғидаги трансляция контентини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратишни мақсад қилганмиз”, - дейди Омон Ғофуров.

 Mycujoo.tv платформасида футбол ишқибозлари профессионал футболдан тортиб, ҳаваскорлар лигалари, футзал ва бошқа турли ҳил мусобақалар ўйинларини томоша қилишлари мумкин.

 “Бизнинг асосий мақсадларимиздан бири бу муҳлисларда ўзбек футболига бўлган қизиқишни янада кучайтиришдир. Бу йил мамлакатимиз раҳбарияти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси раҳбарияти томонидан кўрсатилаётган жиддий эътибор туфайли футболимизда катта ўзгаришлар ва ислоҳатларга гувоҳ бўлишимиз мумкин. Албатта Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси ҳам футболнинг ҳар бир жабҳасини ривожлантиришни мақсад қилган. Шундай экан, биз замон билан биргаликда қадам ташлаш учун “Empower Sports” компаниясининг таклифини қабул қилдик”, - деб қўшимча қилади ПФЛ Бош директори.


“Ҳозирги кунда мамлакатнинг энг нуфузли футбол мусобақаси бўлмиш “PEPSI Суперлига” ўйинларининг деярли барчаси ҳамкоримиз бўлмиш “Спорт” канали орқали жонли тарзда эфирга узатилмоқда. Бу ҳолат албатта муҳлисларни ва мутассаддиларни ҳурсанд қилмай қолмайди, аммо баъзи холларда объектив сабабларга кўра, у ёки бу ўйинни жонли кузатишнинг имконияти бўлмаяпти. Ушбу холатни бартараф этиш мақсадида биз интернет трансляцияларга мурожат қилишга эътибор қаратамиз. Ҳозирги кунда Суперлиганинг 6 клуби (“Насаф”, “Пахтакор”, “Қўқон-1912”, Сўғдиёна”, АГМК, “Локомотив”) уй учрашувларини трансляция қилиш имкониятига эгалар, қолган 6 жамоани биз мавсум давомида лойиҳага жалб қиламиз ва шундан сўнг мусобақанинг ҳар бир учрашуви интернетда жонли тарзда намойиш этилади. Лекин биз фақатгина Суперлига учрашувлари билан чекланиб қолмоқчи эмасмиз. Босқима босқич биз Про-Лига, Ёшлар лигаси, футзал ва аёллар чемпионатларида иштирок этувчи жамоаларни ҳам лойиҳага киритамиз ва шу тариқа, дунёнинг исталган бурчагида бўла туриб, мухлислар Ўзбекистоннинг турли вилоят ва туманларида ўтаётган кўплаб мусобақаларни томоша қилиш имкониятига эга бўлишади”, - деб таъкидлади Омон Ғофуров.

Rating: +58   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика