Latest news

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  14

Суперлигадаги "олтин очколар" фойдами ёки зарар? News

Суперлигадаги "олтин очколар" фойдами ёки зарар?

Кўпчилик ишқибозларни янги мавсумда старт олиши кутилаётган Суперлигада 32 тур бўлиши ва 4 даврали тизим қандай ўтиши қизиқтирмоқда.

Суперлигада 12та жамоа дастлаб икки даврали тизимда беллашади ва якунда жамғарилган очколарга кўра 1-6 ўринни банд жамоалар алоҳида "A" гуруҳига ажратилади. Қолган 7-12 ўринни эгаллаган жамоалар эса "B" гуруҳидан жой олади.

Иккинчи давра 22-турдан кейин якунланади ва 23-турдан учинчи даврага старт берилади. Дастлабки 1-2 давралар 11 турдан иборат бўлса, жамоалар иккита гуруҳга ажратилган сўнг 3-4 давралар 5 турдан иборат бўлади. Шу тариқа Суперлига жами 32 тур давом этади.

"A" гуруҳига тушган олти жамоа чемпионлик учун курашса, "B" гуруҳидаги жамоалар Суперлигада жон сақлаб қолиш учун баҳс юритишади.

"Олтин очколар" қоидаси қандай?
"A" ва "B" гуруҳига тушган жамоаларнинг 1-2 даврада тўплаган очколар куйиб кетади. Фақатгина 1-6 ёки 7-12 ўринларни олган жамоаларнинг ўзаро учрашувларидаги тўплаган очколар ҳисобланади ва шунга кўра жамоалар ўз гуруҳларида ўринларга бўлинади. Яъни, масалан чемпионлик учун курашадиган "A" гуруҳи вакиллари "Локомотив", "Бунёдкор", "Насаф" ёки "Пахтакор"нинг 1-2 даврадаги ўзаро ўйинлари ҳақиқий финалга айланиб кетади. Ёки "B" гуруҳига тушиб қоладиган жамоаларнинг ўзаро тўқнашувлари 3 эмас, балки 6 очколик баҳсга айланиб кетади.

"Олтин очколар" фойдалими ёки зарари кўпроқми?
Кимдир бу "олтин очколар" қоидаси 1-2 даврада аутсайдер ва етакчилар ўртасидаги ўйинларнинг интригасига путур етказади деб ҳисобласа, яна кимдир бу етакчилар ва аутсайдернинг 1-2 даврадаги ўзаро тўқнашувини янада безашига шаъма қилмоқда.

Аслидачи? Тўғри, масалан "Қизилқум"ни олтиталикка киришига кўзи етмаса, улар "A" гуруҳидан жой оладиган жамоалар билан катта иштиёқ билан ўйнамасликлари мумкин. Яъни, олтиталикдаги жамоалардан олинадиган очколар кейинчалик 3-4 даврада "B" гуруҳида ҳеч қандай наф бермайди. Турнир жадвали эътибори билан қаралса, ҳа, бу ўйин улар учун аҳмиятсизга айланиши мумкин. Лекин ўртага қўйиладиган мукофот пули барибир жамоага керакли мотивацияни бера олади, чамамда.

Суперлига тақвими лойиҳаси тайёр,  жаҳон чемпионати пайтида ўйинлар бўлмайди

Суперлига — 2018. Мавсумнинг тўлиқ тақвими

Шунингдек, Суперлигада эски "ўйинлар"га буткул барҳам берилишига катта ишонч бор. Бунга етарлича сабаблар мавжуд. Гап бунда ҳам эмас, 1-2 давра мобайнида барибир баъзи ўйинлар турнир жадвали жиҳатидан у қадар муҳим аҳамият касб этмаслиги мумкин. Буни ҳеч ким инкор этолмайди. Лекин масаланинг иккинчи тарафи ҳам бор. Яъни ўша "Қизилқум"га агар "Локомотив" билан беллашув очко эътибори билан муҳимлигини йўқотса, "A" гуруҳига тушадиган "Локо"га ҳам "Қизилқум"га қарши тўқнашув ўз-ўзидан аҳамияти йўқотади. Аксинча, етакчилар ва аутсайдерларнинг ўзаро тўқнашувлари ҳақиқий драматик "жанг"ларга айланиб кетади. Бу ҳали шунчаки хамир учидан патир. Яъни, 1-2 даврадаги шедевр ўйинларнинг 3-4 давра олдидан берадиган "аванси" бўлади.

Ҳақиқий Суперлига ҳавосидан эса жамоалар "A" ва "B" гуруҳига бўлинганидан кейин нафас оламиз. Бу ерда эса баъзилар айтаётган ўткинчи ўйинлар жуда катта эҳтимол билан буткул йўқолади. Буёғига "Локомотив" ёки "Пахтакор" учун ҳам ҳар бир ўйин шунчаки ўтмайди. 3-4 даврада ҳеч бир жамоага очколар кафолатланмайди. Бу хоҳ чемпионлик учун курашадиган "A" гуруҳида бўлсин, хоҳ "B" гуруҳида бўлсин. Жами 10 тур давом этадиган иккита давра мухлислар энг сара ва драматик баҳсларни гувоҳига айланишади. Яқиндагина ёзган мақоламда чемпионлик учун кураш асосан "Локомотив" ва "Пахтакор" ўртасида кечиши ҳамда "Бунёдкор" ёки "Насаф"нинг бу борада имкониятлари нисбатан анчагина пастлиги айтгандим. Таркибдаги номлар, захира узунлиги ва жамоаларнинг молиявий ҳолати эътибори билан қилинган хулоса бу. 

Лекин "олтин очколар" қоидаси бу борада "Насаф" ёки "Бунёдкор"нинг ҳам ҳали чемпионлик учун том маънода курашишига замин яратади. Масалан, "Бунёдкор" жамоаси Қосимов бошчилигида етакчилар билан ҳар қандай таркибда бўлмасин муносиб ўйнай олган ва бу уларни қўлидан келади. Яъни, "Бунёдкор" ҳар қандай шароитда етакчи жамоаларни мағлуб этиб келган. Ва айнан мана шу "олтин очколар" қоидаси бу борада уларга қўл келиши мумкин. Ёки "Насаф", "Навбаҳор" ва "Бухоро" жамоаларида ҳам барибир назарий жиҳатдан имкониятлар бўлади. Чунки юқори номи тилга олинган жамоалар ҳам ўз уйларидаги баҳсларда исталган жамоаларга қаршилик қилишга қодир.

"Олтин очколар" қоидасининг зараридан кўра фойдаси жуда кўп. Эҳтимолий зарари ҳам 1-2 даврадаги баъзи ўйинларнинг аҳамияти пасайтириб юбориши мумкин. Ундан ортиғи эмас.

Энг муҳими, бу "олтин очколар" қоидасининг бизга тақдим этаётган энг катта совғаси - интрига. Айнан чемпионатимиздан узоқлашиб қолган интрига ва нисбатан қоғозда чемпионлик учун имкониятлари пасайиб қолган жамоаларга қўшимча мотивация беради. Яъни, бу қоида чемпионликни муддатидан аввал ҳал этиб қўядиган салоҳиятга эга жамоаларни бўшашишига йўл қўймайди. Суперлигада чемпионлик учун курашадиган жамоа чинакамига тер тўкишига тўғри келади. 1-2 даврадаги якуний жадвал эса ҳеч нарсани ҳал этмаслиги мумкин. Чемпионлик учун қанчалик кучайса, нариги гуруҳда Суперлигада жон сақлаб қолиш учун ҳам "жанг" авжига чиқади. Чунки "B" гуруҳида (7-12) 12-ўринни банд этадиган жамоа тўғридан-тўғри Про Лигага тушиб кетса, 11-10 поғонадаги жамоалар Про лиганинг 2-3 ўринларидаги рақиблари билан Суперлигага ўтиш ўйинида иштирок этишади.

Камига ПФЛ янги мавсумдан Суперлигада титул ҳомий пайдо бўлиши ва ҳар бир ўринлар учун пул мукофотлари жорий қилинишини ваъда қилган.

Баҳорда старт оладиган Суперлигани интиқлик билан кутиш учун сабаблар жуда кўп. Ҳозирданоқ Суперлига қанчалик "қайноқ" бўлиши мумкинлиги эса мухлислардаги футболга чанқоқни янада ошираётгани аниқ. 2018 йил футболимиз учун ўзгача бошланди. Чемпионатимиз ҳам буткул бошқача кўринишда ва ўзгача руҳда ўтишига катта ишонч мавжуд.

Буёғига мухлисларимиз ҳам стадионларни тўлдириб ўтиришлари, ўзгача муҳит яратишлари жуда муҳим. Зеро, қилинаётган барча ишлар аввало мухлислар учун!

Author :
Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика