Latest news

11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   3 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  3 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  2 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  9 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  1 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  9 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  13 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  14 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  2 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  1 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  34

Суперлигада истеъфо қайси жамоада бўлса ҳам, номзод тайёр. Сиз уни яхши биласиз... News

Суперлигада истеъфо қайси жамоада бўлса ҳам, номзод тайёр. Сиз уни яхши биласиз...

Катта эҳтимол билан 7-турдан сўнг Суперлига клубларининг бирида истеъфо юз бериши мумкин.

Чунки воқелар ривожи шунга қараб кетяпти. Айнан қайси жамоада эканлиги қоронғу. Лекин мураббий алмашиш эҳтимоли 60/40. Агарда ғалаба қозонилган тақдирда мураббийлар ўринларида қолади. Бироқ уларга ишонч аввалгидек бўлмаслиги табиий. Клуб раҳбарлари, кўпроқ спорт директорлари (агар бўлса) ҳозирдан бу борада бошқотиришлари талаб қилинади. Эртага нима рўй беришини билмаймиз. Пичоқ суякка қадалганда ҳаракат қилгандан фойда йўқ. Ҳар эҳтимолга қарши захира варианти тайёр туриши керак. Мен бу борада ўз тавсиям билан ўртоқлашмоқчиман. Айни вазиятда маҳаллий мураббийларимиз кутилганидек натижа бермаяпти. Бу билан ерга уриш фикридан йироқман. Хорижлик мутахассислар ичида энг мақбул вариант барчага таниш бўлган Мирко Йеличич. Қуйида унинг қизиқарли ҳаёти ва клубларимизга зарур жиҳати ҳақида тўхталиб ўтаман. 


1996 йилнинг 5 май куни Мирко одатдагидек уйғонди. Мотоциклда порт атрофини айланишни хуш кўрарди. Аммо у шаҳар четидаги бурилишли кўчалар ва тор айланма йўллардан кетаётиб мотоциклни қаршисидан чиққан машина уриб юборди. Шу лаҳзада унинг футболчилик фаолиятига нуқта қўйилди. 

Шифокорлар менга: "Сиз ҳеч қачон юра олмайсиз. Шунинг учун камроқ фаол ҳаракат қилганингиз маъқул",- деди. "Агар бу ҳодиса содир бўлмаганида мен бугунгидек натижага эришмаган бўлардим. Мен ўзимда кўплаб реабилитация ишларини қилдим. Муваффақиятим эса шифокорларнинг мантиғини йўққа чиқарди. Шунга қарамай тўлиқ юз фоиз ҳаракатчан эмасман. Кундалик оғриқлар билан курашишни энди ўргандим",- дейди мутахассис. 

32 ёшида оғир жароҳат олган Йеличич физиотерапия бўйича университетга ўқишга кирди. "Футбол менинг ҳаётим. Мен унда қолишим керак",- дейди Мирко

Қаҳрамонимиз Ўзбекистонга келишини шундай эслайди.

"Хитойни эрта тарк этишимга тўғри келди. Бу пайтга келиб Ўзбекистонда фитнесс мураббийларига эҳтиёж сезилаётганди. Бир куни агентим менга қўнғироқ қилгани ёдимда. Ўзбекистон футбол ассоциацияси менга 6 ойлик шартнома таклиф қилаётганини айтди. Ўзбекистон қаерда эканлигини билмасдим. Шунга қарамай бу ерга келишга қарор қилдим",- дейди мураббий.


 

Орадан анча вақт ўтиб илк бор мураббийлик лавозимига тайиланди. Вадим Абрамовдан сўнг "Локомотив" мураббийига айлангач жамоанинг муваффақиятли кунлари бошланди. 2016 йил Мирко ва "Локо" учун муваффақиятли якунланди. Ўзбекистон чемпионлиги, кубоги ва ОЧЛ чорак финали. Кейинги йилларда ҳам у жамоа билан ички чемпионатда барча совринларга эга чиқди. 

"Мен дарҳол муваффақиятга эришаман, деб ўйламаганман. Бироқ ўз фалсафамга ва ўйинни қандай яхшилаш кераклигига ишонардим. Фаолиятим давомида 20дан ортиқ мураббийлар билан ишладим. Мен учун энг муҳим омил интизом ва қатъийликдир. Ҳар доим тўпни эгаллаб олиб биз тўпни назорат қиляпмиз дейиш яхшимас. Агар сиз техникани ҳамма нарсадан устун қўйсангиз жамоа ҳеч нарсага эриша олмайди",- дейди Йеличич. 

Бугунги кунда хориждан мураббий излаётган клубларимизга Миркони қўрқмай олиб келишни айтган бўлардим. Тўғри унда лицензия билан боғлиқ муаммоси бор. Аммо ечими ҳам мавжуд. Футболчилар билан тил топишишда муаммо бўлмаслиги равшан. Менталитетимизни яхши билиб олган. Ўйин услубини сингдириши ва натижа келтириши нисбатан тезроқ. У "Локомотив"да бу ишни 1 йилда уддалаган. Малакаси ва тажрибасини ҳисобга олганда футболчиларнинг жароҳат олиши камаяди. Барчасини клублар тепасидаги раҳбарлар ҳал қилади. Бироқ биз ўз ваколатимиздан келиб чиқиб фикр юритдик, холос.

Шу каби қизиқарли материаллар, фактларни қуйидаги ҳаволада ҳам ўқишингиз мумкин. ФАКТЛАР

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика