Суперлига якунлари. "Локомотив" таркибида ким нечта гол урди?
06 dec 2021 21:57
News
Суперлига якунлари. "Локомотив" таркибида ким нечта гол урди?
Жамоа таркибида энг кўп тўп киритган футболчи Темурхўжа Абдухолиқов бўлди. Темурхўжа рақиблар дарвозасига 14 бор аниқ зарба йўллаб, тўпурарлар пойгасида Драган Черандан сўнг иккинчи ўринни эгаллади.
"Темирйўлчилар" сафида бу мавсум яхши ўйин намойиш этган Азизбек Амонов Суперлигада 8та гол уришга муваффақ бўлди. Қуйида ушбу мавсум Суперлигада гол урган "Локо" футболчилари рўйхатини келтириб ўтамиз.
1. Темурхўжа Абдухолиқов - 14 ("Турон" - 3, "Машъал" - 3, "Бунёдкор" - 2, "Андижон" - 2, "Насаф" - 2, "Металлург", "Сўғдиёна").
2. Азизбек Амонов - 8 ("Насаф" - 3, "Пахтакор", "Турон", "Сурхон", "Металлург", "Андижон").
3. Диёр Туропов - 4 ("Қизилқум", "Сурхон", "Металлург", "Қўқон-1912").
4. Санжар Қодирқулов - 2 (АГМК, "Сурхон").
5. Ғулом-Ҳайдар Гулямов - 2 ("Навбаҳор", "Бунёдкор").
6. Жавоҳир Сидиқов - 2 ("Турон", "Бунёдкор").
7. Кахи Махарадзе - 1 ("Машъал").
8. Марат Бикмаев - 1 ("Андижон").
9. Ислом Қобилов - 1 ("Машъал").
10. Жасур Жалолиддинов - 1 ("Машъал").
P.S. "Локомотив" - АГМК (1:1) баҳсида рақиб дарвозасига киритилган тўп автогол сифатида рақиб футболчисига ёзилган.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Comments