Суперлига. Тур голи - Шароф Муҳитдинов
15 jul 2020 13:50
News
Аввалроқ тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб бораяпмиз.
Суперлига. Тур дарвозабони - Суҳроб Султонов
Ортда қолган 9-турнинг энг чиройли голи деб "Насаф" аъзоси Шароф Муҳитдиновнинг зарбасини топдик. Қаршиликлар "Қўқон-1912" меҳмони бўлишди. Голларга бой ўтган баҳсда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди. Учрашувда ҳисобни 54-дақиқада "аждарлар" ярим ҳимоячиси Шароф Муҳитдинов очди. Майдон марказидан бироз ўтиб тўпни қабул қилиб олган кучли зарбага эга футболчи 10 метрча олдинга юрди ва зарба бериш учун бемалол тайёрланиб олишга вақти бўлди. Қизиғи, уни ҳеч ким кутиб олмади ва бунинг учун мезбонлар жазоланишди. 20-22 метрлардан киритилган голни эътироф этишга қарор қилдик.
Шу тариқа, Шароф Муҳитдинов 9-турнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилди.

Видео
Tas-ix эмас
Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> СУПЕРЛИГА
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments