Суперлига. Тур футболчиси - Драган Черан
22 jun 2020 13:40
News
Аввалроқ тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб борамиз.
Фото Суперлига. Бешинчи тур рамзий терма жамоаси
Pakhtakor Sardor Sobirkhodjaev - 1', Dragan Ceran - 40', Dragan Ceran - 42', Eren Derdiyok - 45' |
Superliga. Round 5 19/06/2020, 20:00 0
:
5
Finished
|
Bunyodkor Lutfulla Turaev - 62' |
45'
90'
Ортда қолган 5-турнинг энг яхши ўйинчиси деб "Пахтакор" етакчиларидан бири Драган Черан топилди. Драган "Бунёдкор"га қарши учрашувда учта самарали ҳаракатни амалга оширди. Дастлаб Собирхўжаевнинг ҳисоб очувчи голига ассистентлик қилган серб кейинроқ ўзи ҳам иккита тўп киритди.
Шу тариқа, Тошкент дербисида иккита гол ва битта голли пас берган Драган Черан 5-турнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди. Маълумот учун, айни пайтга келиб Черан 6та гол билан Суперлигада тўпурарлик қилмоқда.
Айни пайтга келиб Суперлига-2020 тўпурарлари пойгаси қуйидагича кўриниш олган:
1. Драган Черан ("Пахтакор") - 6та гол
2. Бобир Абдихолиқов ("Насаф") - 4
3. Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912")
Станислав Андреев ("Металлург")
Игорь Сергеев ("Пахтакор")
Жамшид Ҳасанов ("Андижон")
Кирилл Погребняк ("Локомотив") - ҳаммаси 3тадан гол.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments