Суперлига. “Қизилқум” - “Насаф”. Превью
10 nov 2018 11:43
News
Суперлига. “Қизилқум” - “Насаф”. Превью
Учрашув 10 ноябрь шанба куни “Ёшлар спорт мажмуаси”да соат 16:00да бошланади.
Ўзаро учрашувлар тарихидан
Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, “Насаф” ва “Қизилқум” жамоалари ҳозиргача 39 марта куч синашган. Ушбу баҳсларнинг 23 тасида жамоанинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 10 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.
Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда: 74-41.
Энди мазкур жамоалар ўртасидаги энг йирик ҳисоблар ҳақида тўхталадиган бўлсак, "Насаф" “Қизилқум” устидан 7:1, 5:2 ва 4:0 кўринишида ғалабага эришган. “Қизилқум”нинг “Насаф” устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 3:1 кўринишида.
Шу йили 2 октябр куни Қаршида ўтказилган сўнгги ўзаро ўйинда 4:2 ҳисобида “аждарлар”нинг қўли баланд келган.
Навоийда бўлган ўзаро учрашувларга оид
Навоийда бўлиб ўтган ўзаро ўйинлар статистикасига кўра, "Насаф" Навоийда ўтказилган 19 учрашувнинг 8тасида ғалаба, 6тасида дуранг ва яна 5 учрашувда мағлубиятга учраган. Яна бир қизиқарли факт, “Қизилқум” жамоаси ўз майдонида сўнгги марта 2008 йилда “Насаф”ни мағлубиятга учратган.
Шу йили Навоийда бўлиба ўтган ўзаро ўйинда "Насаф" 2:1 ҳисобида ғалабага эришган.
Навоийда бўлган сўнги беш учрашув
10.08.2013. “Қизилқум” – “Насаф” 0:1
06.06.2014. “Қизилқум” – “Насаф” 1:1
26.08.2015. “Қизилқум” – “Насаф” 1:2
25.06.2016. “Қизилқум” – “Насаф” 3:3
29.04.2017. “Қизилқум” – “Насаф” 1:1
18.03.2018. “Қизилқум” – “Насаф” 1:2
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Comments