Latest news

12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  0 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   8 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  4

Суперлига: Пешқадамлик мустаҳкамланган ўйинда "Пахтакор" тўпурари Полвоновга етиб олди (шарҳ) News

Суперлига: Пешқадамлик мустаҳкамланган ўйинда "Пахтакор" тўпурари Полвоновга етиб олди (шарҳ)

Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлган "Металлург" чемпионатдаги 3-мағлубиятини тан олди.

Pakhtakor

Dragan Ceran - 13', Dragan Ceran - 37'

Superliga. Round 7

01/05/2019, 18:30

1
:
2
Finished

Metallurg

Islombek Isoqjonov - 12'

45'
90'
13'  Dragan Ceran
13'  Jaloliddin Masharipov
37'  Dragan Ceran
63'  Jaloliddin Masharipov (Sardor Sobirkhodjaev)
72'  Odiljon Hamrobekov (Vladimir Kozak)
86'  Igor Sergeev (Собит Синдаров)
12'  Islombek Isoqjonov
12'  Stanislav Andreev
27'  Иброхим Юлдашев
36'  Aleksandr Lobanov
46'  Иброхим Юлдашев (Mukhammad Isayev)
56'  Doniyor Usmanov (Sukhrob Nurulloyev)
66'  Mukhammad Isayev
80'  Islombek Isoqjonov (Sergey Tumasyan)

Мазкур ўйинга мураббийлар қуйидаги таркибларни танлашди.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Хожиакбар Алижонов, Акром Комилов, Жалолиддин Машарипов (Сардор Собирхўжаев, 63), Драган Черан, Игорь Сергеев (Собит Синдаров, 86), Достонбек Ҳамдамов, Одилжон Ҳамробеков (Владимир Козак, 72), Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Жавоҳир Сидиқов.

"Металлург": Александр Лобанов, Аббос Отахонов, Иброҳим Йўлдошев (Муҳаммад Исаев, 46), Ислом Исоқжонов (Сергей Тумасян, 80), Баҳром Абдураҳимов, Шавкат Муллажонов, Дониёр Усмонов (Суҳроб Нуруллоев, 56), Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Баҳодир Пардаев.

Қайд этиш керакки, Шота Арвеладзе мазкур ўйинга бир қатор ротацияларни амалга оширди. Жароҳати туфайли мавсумнинг дастлабки қисмини ўтказиб юборган Марко Симич "Динамо" билан бўлган баҳсдаги каби беллашувни бошланғич таркибда бошлади. Шунингдек, Арвеладзе бу сафар асосан захирада қолиб кетаётган Акром Комиловга ишонч билдирди. Грузиялик мутахассис Ҳамробековга таянч нуқтасида тандем сифатида Собирхўжаев эмас, балки марказий ярим ҳимояда ўйновчи Жавоҳир Сидиқовни туширди. Ҳужумда эса Бикмаев ўрнини Сергеев тўлдирди. Қолган чизиқларда ўзгаришлар кузатилмади. Яъни, дарвозада Қувватов, марказий ҳимояда Аъзамов, ўнг қанотда Алижонов. Машарипов ва Ҳамдамов ҳужумкор вингери сифатида тушишган бўлса, Черан доимгидек ҳужумчи ортида ҳаракатланди.

Шипилов ҳам таркибда қатор ўзгаришларни амалга оширди. Мураббий "Пахтакор"га қарши асосан собиқ "пахтакорчилар" ёрдамидан фойдаланишни афзал билди. Шу боисдан Музаффар Музаффаров ва Зоҳид Абдуллаев каби футболчилар захирада қолишди. 


"Пахтакор"дан жароҳати туфайли Садриддин Абдуллаев ўйинни ўтказиб юборган бўлса, "Металлург"га Сервер Жепаров жароҳати боис ёрдам беролмади.

Ўйин кутилганидек мезбонларнинг фаоллиги ва ташаббуси билан бошланди. Аммо дастлабки дақиқаларда стандарт вазиятлари орқали содир этилган вазиятлардан "Пахтакор" наф чиқара олмади. "Металлург" ҳимоячилари иккинчи қаватда ишончли ўйнашди. Шундан сўнг "Металлург" ўйин тизгинини ўз қўлига олишга уринди. Рақибни биринчи зонадаёқ юқори прессинг орқали кутиб олган бекободликлар "Пахтакор"га ҳимоядан ҳужумга чиқишда муаммолар туғдиришди. Айнан прессинг самараси улароқ учрашувнинг 12-дақиқасида Ислом Исоқжонов ён чизиқдан ўйинга киритилган тўпни бурчак олдидан дарвозанинг юқори бурчагига ўзининг аниқ ва чиройли зарбаси орқали жойлаб қўйди - 0:1.


"Металлург"дан бундай юришни кутмаган майдон эгалари ўтказиб юборилган голдан сўнг тезкорлик билан олдинга ўтишди. Хусусан майдон марказидан ўйинга киритилган тўпни Жалолиддин Машарипов рақибнинг қатор ҳимоячиларини навбати билан алдаб ўтиб жарима майдончаси ичига қадар олиб келди ва бўш турган Черанга оширди. "Пахтакор" тўпурари Драган Черан эса Лобановнинг тўпга бесамар ташланишидан сўнг бўш қолган дарвозани ортиқча қийинчиликсиз нишонга олди - 1:1.


Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас "Пахтакор" мувозанатни тиклади. Шундан сўнг ўйин янада нисбатан тенглашди. Баъзи вазиятларда "Металлург" тўпни яхши назорат қилган бўлса, ўйиндаги устунлик барибир "Пахтакор" тарафида бўлди. "Металлург" эса "Пахтакор"ни рақибь зонасидаёқ кутиб олиб, уларни ҳужумга ўтиш йўлларини бекитиб қўйишди. Аммо қийинчилик билан бўлсада "Пахтакор" тўпни олдинга ўтиб олиб, ўзининг позицион ҳужумларини ташкил этишга уринди. Айниқса Жалолиддин Машарипов ўз қанотида доимгидек фаол ўйнади. Унинг навбатдаги рейдини рақиб ҳимоячилари бартараф эта олишмади ва тўпга чиқишга уринган Лобанов оёқлари билан Машариповни чалиб йиқитди. Натижада вазиятга яқин турган бош ҳакам Акобир Шукуруллаев иккинланмасдан "нуқта"ни кўрсатди. Драган Черан эса пенальтини аниқ амалга ошириб, ўйинда "Пахтакор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди ва ўз дублини расмийлаштирди. Бу гол эса унга чемпионат тўпурари бўлиб турган АГМК ҳужумчиси Зафар Полвоновни (6 гол) қувиб етишига замин яратди.

Бўлимнинг қолган дақиқаларида "Металлург" ҳам ҳужумга ўтишга астойдил ҳаракат қилди. Хавфли вазиятларни эса асосан жарима зарбалари орқали юзага келтирди. Бироқ голдан ташқари қолган зарбалар дарвозага аниқ бормади. Шу тариқа жамоалар танаффусга мезбонларнинг минимал устунлиги билан чиқиб кетишди.


Иккинчи бўлимни "Металлург" бош мураббийи захира футболчисини тушириш билан бошлади. Биринчи бўлимда майдон марказида ўйнаган Иброҳим Йўлдошев ўрнига Муҳаммад Исаев туширилди. Танаффусдан сўнг "Металлург" рақибига нисбатан анча фаол ва тезкорроқ ўйнади. "Пахтакор" эса жисмонан чарчаб қолгани туфайли ўйинни бироз секинлаштириб, эрта ҳимояга ўтди. Шу боисдан ҳам мезбонлар иккинчи таймда рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар содир этишда фаоллик кўрсатишмади. Аммо позицион ҳимояланишда яхши ҳаракат қилишди.

Асосан "Металлург"нинг ташаббуси билан ўтган иккинчи бўлимда дарвозалар томон деярли аниқ зарбалар берилмади. "Металлург" асосан стандарт вазиятлари орқали ўз ниятига эришишга ҳаракат қилган бўлса, "Пахтакор" биринчи навбатда эҳтиёткорликни танлади. Натижада иккинчи таймда бошқа голлар киритилмади ва "Пахтакор" мавсумдаги 6-ғалабасини тантана қилди.


"Пахтакор" - "Металлург" 2:1
1 май 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. (3357 томошабин)
Ҳакамлар:
Акобир Шукуруллаев, Алишер Усманов, Рамил Шаяхмитов, Достон Рахмонов.
Назоратчи: Константин Смирнов.
Коммиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Исломбек Исоқжонов 12, - 0:1 (Станислав Андреев). Драган Черан 13, - 1:1 (Жалолиддин Машарипов). Драган Черан 37 пенальти, - 2:1.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Хожиакбар Алижонов, Акром Комилов, Жалолиддин Машарипов (Сардор Собирхўжаев, 63), Драган Черан, Игорь Сергеев (Собит Синдаров, 86), Достонбек Ҳамдамов, Одилжон Ҳамробеков (Владимир Козак, 72), Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Жавоҳир Сидиқов.
Захира: Элдорбек Суюнов, Алишер Салимов, Егор Кримец, Шоҳруҳ Маҳмудхожиев, Марат Бикмаев, Фарруҳ Сайфиев.

"Металлург": Александр Лобанов, Аббос Отахонов, Иброҳим Йўлдошев (Муҳаммад Исаев, 46), Ислом Исоқжонов (Сергей Тумасян, 80), Баҳром Абдураҳимов, Шавкат Муллажонов, Дониёр Усмонов (Суҳроб Нуруллоев, 56), Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Баҳодир Пардаев.
Захира: Зафар Сафоев, Маҳмуджон Қудратиллаев, Зоҳид Абдуллаев, Музаффар Музаффаров, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Одилбек Абдумажидов.

Огоҳлантиришлар: Иброҳим Йўлдошев 27, Александр Лобанов 36, Муҳаммад Исаев 66.


Қайд этиш керакки, "Пахтакор"га навбатдаги ғалабани келтирган голларнинг ҳар иккисига жамоа тўпурари, сербиялик футболчи Драган Черан муаллифлик қилди. Черан аввалига Машариповнинг рейдидан кейин Жалолдан келган узатмани голга айлантирган бўлса, иккинчи тўпни яна Машариповнинг рейди натижасида ишланган пенальтидан мўлжални аниқ олди. Черандан дубль, Машариповдан эса битта ассист ва самарадор ҳаракат бўлди.


ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Натижада мазкур ғалабадан кейин "Пахтакор" турнир жадвалида якка пешқадамлигини янада мустаҳкамлади ва ҳозирча битта кам ўйин ўтказган "Локомотив"дан 4 очкога илгарилаб кетди. "Металлург" ҳисобидаги очколар сони 10талигича қолди ва жамоа 3-4 ўринни "Бунёдкор" билан бўлишиб турибди.

Факт: "Металлург" Суперлигадаги дастлабки 7 учрашувда дарвозани ишғол этган илк жамоага айланди.


ЎЙИНДАН КЕЙИНГИ ФИКРЛАР

Шота Арвеладзе ("Пахтакор" бош мураббийи): "Ўйлашимча, иккита ҳар хил тайм гувоҳи бўлдик. Биринчи таймда тезкорлик билан жуда яхши ўйнадик. Кўплаб вазиятлар яратилди. Аммо ҳужумни якунловчи охирги зарбани беришда оқсамоқдамиз. Танаффусдан кейин бироз толиқиб қолдик ва буни натижасида ўйинимиз анча секинлашди. Лекин шунга қарамай рақиб дарвозамиз томон деярли аниқ зарба бергани йўқ. Бунга йўл қўймадик. Биз ҳам хавфли вазиятлар содир этолмадик. Жамоа ҳар 3-4 кунда футбол ўйнамоқда. Жамоа жисмонан яхши даражада. Биз энди келаси ўйин ҳақида бош қотирмоқдамиз".

Андрей Шипилов ("Металлург" бош мураббийи): "Жуда яхши ўйин гувоҳига айландик. Биз анча яхши даражада қаршилик кўрсатдик. Рақибни ўрганиш жараёнида футболчиларга "Пахтакор"нинг 9-рақамдаги футболчисини қандай ҳаракатланишини кўрсатиб, унга қарши қандай ўйнаш кераклигини алоҳида таъкидлагандим. Ҳеч қандай қийинчилик жойи йўқ эди. Жуда қўпол хатоларга йўл қўйилди. Бу биринчи ёки иккинчи синф дарслиги, лекин аниқ 10-синф дарслиги эмас! Буни майдонда ҳам, видеода ҳам кўрсатгандим. Аммо барибир ўша хатога йўл қўйдик. Нима ҳам дердим, "Пахтакор"нинг 9-рақамли футболчисига (Машарипов) баракалла. Шу футболчи менинг жамоаларимга қарши доим яхши ўйнайди. 

Ўйлайманки, бугунги ўйинимизни кўриб ҳеч ким биз майдонда шунчаки номига ҳаракат қилганимизни айтишга жазм этмайди. Иккинчи бўлимда биз ўйинни назорат қилдик. "Пахтакор" жисмонан чарчаб қолди, биз эса яққол ташаббусга эгалик қилдик. Рақибни ғалаба билан табриклайман ва 6-май куни бўладиган ОЧЛ доирасидаги баҳсда уларга омад тилайман".

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика