Latest news

23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  4 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  53 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  38 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10

Суперлига. "Бунёдкор" Бекободда 3 очко олди News

Суперлига. "Бунёдкор" Бекободда 3 очко олди

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Металлург" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашувнинг 14-дақиқасида Баҳодир Пардаевнинг акробатик услубда йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. 22-дақиқада Исломбек Исоқжоновнинг олисдан зарбаси, тўп тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

36-дақиқада Нурилло Тўхтасинов 25 метрлардан дарвозанинг тўққизлигини нишонга олди - 0:1.

Биринчи тайм тугади.

48-дақиқада Музаффаров узатган тўпни Баҳодир Пардаев дарвозага тўғрилаб қўймоқчи бўлди. Тўпни тўлиқ бўйсундиришнинг имконини тополмади.

58-дақиқада Нурулло Тўхтасиновнинг зарбаси, Лобанов тўпни эгаллаб олди. 

59-дақиқада Музаффар Музаффаровнинг олисдан зарбаси, дарвозабон ўз ўрнида. 

60-дақиқада Тўхтасиновнинг 18 метрлардан дарвозанинг узоқ бурчагига йўллаган зарбаси озгина хато кетди.

65-дақиқада марказий ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан унумли фойдаланган Миржаҳон Мираҳмадов ҳисобни 0:2га ўзгартирди. 

85-дақиқада Пардаевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси хавфли чиқди.

90+2-дақиқада Исоқжоновнинг зарбаси дарвоза устунига тегди майдонга қайтди. 

Ўйинда "Бунёдкор" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 



Суперлига, 10-тур
"МЕТАЛЛУРГ" — "БУНЁДКОР" 0:2
25 май 2019 йил. Бекобод. "Металлург" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Жасур Мухторов, Султонмурод Улфатов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Раҳимбек Каримов.
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.
Комиссар: Шерзод Ражабов.

Голлар: Нурилло Тўхтасинов 36, - 0:1. Миржаҳон Мираҳмадов 65, - 0:2.

"Металлург": Александр Лобанов, Аббос Отахонов, Иброҳим Йўлдошев (Музаффаржон Музаффаров, 46), Суҳроб Нуруллоев, Ислом Исоқжонов, Баҳром Абдураҳимов, Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Муҳаммад Исаев (Шавкат Муллажонов, 46), Баҳодир Пардаев
Захира: 1. Зафар Сафаев,9. Маҳмуд Қудратуллаев, 19. Дониёр Усмонов, 20. Худойшукур Сатторов, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 33. Одилбек Абдумажидов, 70. Сергей Тумасян.

"Бунёдкор": Абдумавлон Абдужалилов, Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов (Абдулла Абдуллаев, 82), Хуршид Ғиёсов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 78), Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов, Санжар Қодирқулов (34.Суҳроб Иззатов, 38), Нурилло Тўхтасинов, Улуғбек Абдуллаев
Захира: 25. Муроджон Зуҳуров, 4. Сергей Прохоров, 5. Бобурбек Фарҳодов, 20.Владислав Нуриев, 23. Санжар Рихсибоев, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

Огоҳлантиришлар: Ислом Қобилов 45.



Metallurg

Superliga. Round 10

25/05/2019, 19:00

2
:
0
Finished

Bunyodkor

Nurillo Tukhtasinov - 36', Mirjakhon Mirakhmadov - 65'

45'
90'
36'  Nurillo Tukhtasinov
65'  Mirjakhon Mirakhmadov


Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика