Latest news

02:00"Барселона" "Атлетик"ни мағлубиятга учратиб, Испания Суперкубоги финалига йўл олди!  23 00:53Лига кубоги. Ярим финал. "Тоттенхэм" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  0 00:33ОКМК клубга келганидан бери бирор марта майдонга тушмаган Сардор Мирзаев билан шартномани узайтирди  2 00:00Клублар нима сабабдан ёш ўйинчиларни сотишдан кўпроқ даромад олишади?  0 23:49"Қандай ҳолатда бўлмайлик, мухлислар биздан чемпионликни кутишади" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинларига ташриф буюрди  1 23:24Расман: "Барселона"га Дани Ольмо ва Викторни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди  2 22:33Ламин Ямал "Барса" билан янги шартнома имзолаш ҳақида гапирди  2 22:05"Пахтакор" Туркиядаги назорат ўйинида Руминия клубини мағлуб этди  6 21:37"Манчестер Юнайтед" ўз вингери билан янги шартнома имзолайди  2 21:17Дидье Дешам Франция термасидан кетишини маълум қилди, фақат...  3 20:52АПЛ клубида бош мураббий истеъфоси рўй берди  0 20:30"Динамо" БААда Россиянинг бир нечта клубига қарши назорат учрашувлари ўтказади  1 20:03Ҳаким Фузайлов: "Хоразм" мухлислари Суперлигани соғинган, режамизда Туркия йиғини бор. Фақат..."  1 19:48Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери ҳақида янги пост қолдирди  31 19:36"Нефтчи"дан кетган легионер "Динамо"га ўтиши мумкин  2

Суннатилла Мамадалиев: "Ўзбекистон кубогидаги мақсадимиз янада узоқроққа бориш" News

Суннатилла Мамадалиев: "Ўзбекистон кубогидаги мақсадимиз янада узоқроққа бориш"

Тошкентнинг "Оқ-тепа" жамоаси Ўзбекистон кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади.

Жиззахнинг "Зомин" жамоасини ишончли 2:0 ҳисобида мағлубитга учратган "Оқ-тепа" кейинги босқичга чиқди. Учрашувдан сўнг мезбонларнинг тажрибали футболчиси Суннатилла Мамадалиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Кўрганингиздек ўйин осон бўлмади. Тўпни назорат қилдик. Лекин, биринчи бўлимда олдинга ўтишда шошиб қарор чиқардик ва вазиятларни голга айлантира олмадик. Ҳар қандай турнирнинг биринчи ўйини қийин кечади. Буни олдиндан билгандик. Иккинчи бўлимда янада аниқроқ ҳаракат қилдик ва иккита гол урдик. "Зомин" жамоаси ҳам яхши шаклланган экан. Таркибида ёшлар бўлишига қарамасдан муносиб тўп тепишди. Мураббий Жаҳонгир Жиямуродов ҳам ўз вақтида яхши савиядаги футболчи бўлган. "Насаф", "Нефтчи", АГМК жамоаларида тўп тепганлигини барча билса керак. Кейинги ўйинларда бундан ҳам чиройли футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Иссиқ ҳаво ҳам баҳсни боришига ва футболчиларни эркин ўйнашига таъсир қилди деб ўйлайман. Ўзбекистон кубогидаги мақсадимиз янада узоқроққа бориш ва Суперлига жамоаларига қарши муносиб тўп тепиш",- дейди Суннатилла Мамадалиев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика