Latest news

17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  8 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  9 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  0 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  3 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  2 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  2 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2

Суҳроб Султонов: "Йигитлардаги фидойилик менга қанот бағишлади" News

Суҳроб Султонов: "Йигитлардаги фидойилик менга қанот бағишлади"

“Навбаҳор” – “Металлург” (0:1) учрашувининг қаҳрамонларидан бири Суҳробжон Султонов ўйиндан кейин ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

- Ўйиннинг оғир кечишини мураббийларимиз қайта-қайта таъкидлаганди. Биз шу кунгача Намангандан ғалаба билан қайтмагандик. Бу сафар ушбу кўнгилсиз ҳолатга барҳам беришни дилимизга туггандик, ниятимиз холис экан, ғалаба қозондик. Учрашув ҳақиқатан ҳам жуда қийин кечди. Мезбонларнинг дастлабки дақиқалардан катта куч билан олдинга ташланишини жамоадошларим фидойилик билан қайтараётганлиги менга қанот бағишлади. Хайрулла Каримовнинг чамаси 5-6 метрлардан берган кучли зарбасини тўсиб қолганимдан кейин шу куни ғалаба қозонишимизга ишончим ортди. Ўша ҳужум чоғида даставвал дарвозанинг юқори бурчагига кириб кетаётган тўпни Дилмурод Каримов боши билан қайтариб қолди. Кейин наманганликлар сардори Хайрулла ака кучли зарба берди. Таваккалига тўпга ташландим. Йўналишни топа олганим мени руҳлантириб юборди. Иккинчи таймнинг сўнггида мезбонлар босимни роса оширишди. Айниқса олис масофадан берилган зарбалар жуда хавфли чиқди. Омадим бор экан, дарвозамни голдан сақлаб қолдим.

- “Навбаҳор”нинг бўйчан ҳужумчиси Олександр Пишур майдонга чиқарилгач иккинчи қаватда баҳс олиб бориш оғир бўлди. Лекин вазиятлардан чиқиб кетдик. Пишур ёнимга келиб “одаммисан ёки робот” деб ҳазиллашди. Бу ҳам ўйинимга берилган баҳо деб ўйлайман. “Пахтакор”, “Қизилқум” жамоалари билан учрашувларда охирги дақиқаларда гол ўтказиб юборгандик. Бу гал ҳаммаси режамиздагидек чиқди. Бунинг учун барча мураббийларимиздан ва албатта дарвозабонлар бўйича мураббийимиз Алишер Аҳмедовдан миннатдорман.

- Олдинда яна иккита қийин ўйин бизни кутиб турибди. Чемпионат пешқадами – “Локомотив” ва сафар учрашувида – “Нефтчи” билан. Яхши ният дейишади-ку. Насиб бўлса, бу ўйинларда ҳам мухлисларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз, дейди Суҳроб Султонов.


"Металлург" матбуот хизмати

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика