Latest news

08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  0 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  7 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  15 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  3

«Насаф» янги мавсум олдидан таништирув маросимини ўтказди. Янги футболчилар қайси рақамларда ҳаракат қилишади? News

«Насаф» янги мавсум олдидан таништирув маросимини ўтказди. Янги футболчилар қайси рақамларда ҳаракат қилишади?

Кеча Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида «Насаф» футболчилари ва мураббийлари, мухлислар ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Бердиалиевич Азимов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир давомида жамоанинг ўтган мавсумдаги ютуқлари эсга олинди.

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов «Насаф» клубининг вилоят аҳолиси учун нақадар муҳим эканини таъкидлаб, уларнинг ҳар бир ғалабаси мухлисларга юқори кайфият улашишини қайд этди. Шунингдек, жамоанинг янги мавсумда ҳам совринларни қўлга киритиши ва ўтган мавсум Суперлига чемпиони сифатида чемпионликни сақлаб қолиши зарурлигини таъкидлади.

Сўзга чиққан жамоа президенти, «Шўртан газ-кимё мажмуаси» бош директори барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдириб, мухлисларнинг жамоа учун катта куч эканини алоҳида эътироф этди. Айнан уларнинг қўллаб-қувватлаши ва жамоанинг жипслиги туфайли «Насаф» ўтган мавсум орзиқиб кутилган чемпионликни қўлга киритгани таъкидланди. У янги мавсумда ҳам асосий мақсад чемпионликни қўлга киритиш эканини билдирди.

Жамоа афсонаси ва тажрибали мураббийимиз Рўзиқул Бердиев жамоанинг катта ютуқларга эришиши учун барча шарт-шароитлар яратиб бераётган вилоят ҳокимлиги ҳамда бош ҳомий «Шўртан газ-кимё мажмуаси» раҳбариятига миннатдорчилик билдирди. У билдирилган ишончни оқлаш учун жамоа тинимсиз ҳаракат қилишини таъкидлади.

Шунингдек, сўзга чиққан Абдувоҳид Неъматов ҳамда Суперлиганинг сўнгги йиллардаги энг яхши тўпурарларидан бири, «Насаф» сафида дебют қилган Драган Черан ҳам мухлислар ишончини оқлашга ваъда беришди.

Тадбир якунида жамоага янги қўшилган футболчиларга ўз рақамларига эга футболкалар тантанали равишда топширилди:

Рубин Ҳебай – 99

Олександр Воробей – 1

Дрaган Черан – 10

Суҳроб Нуруллоев – 17

Умарбек Эшмуродов – 92

Ҳусайн Норчаев – 18



Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика