Latest news

23:07"Реал" — "Пачука". Таркиблар маълум  7 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  3 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  5 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  43 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  2 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  0 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  4 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  3 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  3 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0 17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  2 16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0

Суҳроб Қобилов: “Сўғдиёна” билан мухлисларбоп ўйин бўлади" News

Суҳроб Қобилов: “Сўғдиёна” билан мухлисларбоп ўйин бўлади"

Олий лигада сўнгги турлар анча ҳаяжонли баҳсларга бой бўлмоқда.

Турнир жадвалининг юқори ва пастки қисмларини қайси жамоа эгаллаши, яъни ким чемпион бўлади, ким  биринчи лигага равона бўлиши ҳақидаги саволга айнан 29 ва 30-турлардан сўнггина аниқ жавоб оламиз. Биз “Қўқон-1912” - “Сўғдиёна” баҳси олдидан ыўқонликлар ярим ҳимоячиси Суҳроб Қобилов билан суҳбатлашдик.

- Суҳроб сизни “Сўғдиёна” билан бўлажак ўйин ҳақидаги фикрларигизни билмоқчи эдик.
- Албатта бу учрашув мухлисларбоп чиройли ўйин бўлади деб ўйлайман. Бизнинг  жамоа  ғалаба учун майдонга чиқади. Ўз майдонимиздаги сўнгги ўйинда  мухлисларга ғалаба тортиқ қилишга ҳаракат қиламиз.

- Сиз биринчи даврани жиззахликлар сафида ўтказиб, иккинчи даврада Қўқонда тўп тепдингиз. Қайси жамоани имкониятларини юқори баҳолайсиз?
- Бу ўйинда ҳеч кимга осон бўлмайди. “Сўғдиёна” охиригача курашадиган жамоа. Биз эса ўз майдонимизда ўйнаймиз. Уйингда деворлар ҳам ёрдам беради дейишадию, мухлисларимизни қўллаб туришлари бизга қўшимча куч-қувват беради деб ўйлайман. Албатта  майдон эгасининг имкониятлари юқори деб ўйлайман.

- Жиззахликлар таркибида йўқотишлар бор. Муқим Тошматов ва Дилмурод Икромовлар майдонга тушишмайди. Бу балким сизларга бир оз енгиллик берар.
- Мен енгил бўлади деб ўйламайман. Футбол жамоавий ўйин. Бир ёки икки кишини ўйинига бутун жамоани ўйини боғлиқ эмас. Бизда ҳам Жалил Кимсанов тушмайди. Ҳар иккала жамоада бир-бирларини ўрнини билинтирмайдиган футболчилар етарли.

- Сиз биринчи даврада “Қўқон-1912” жамоасига гол ургансиз, балки эртага “Сўғдиёна”га гол урарсиз?
- Футболчи  доим гол уришни хоҳлайди. Агар мураббийимиз таркибга киритса, профессионал футболчи сифатида албатта гол уришга ҳаракат қиламан. Биринчи даврада  ўз вазифамни бажарганман энди Қўқонда ўйнаяпман яна мураббий берган вазифани бажараман.


Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика