Latest news

00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  1 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  19 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  20 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  95 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0

"Сўғдиёна" стадиони учрашувларни қабул қилишга шай ҳолатда News

"Сўғдиёна" стадиони учрашувларни қабул қилишга шай ҳолатда

13 апрель куни "Сўғдиёна" Coca Cola Суперлигасининг 10-туридан жой олган "Турон"га қарши беллашувни ўз аренасида ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Кеча Лига Жиззахдаги стадион ҳолатини ўрганди. 

Лига ва клуб ўртасидаги келишув асосида "Сўғдиёна"нинг ОФК Кубоги ярим финали доирасидаги ўйинидан сўнг янги майдон учун ҳаракат бошланди. Айни вақтда майдон яхши ҳолатда. Дренаж ва суғориш тизими янгиланган. Тез орада клуб суғориш тизимини компьютерлаштириш жараёнини бошлайди. Бу эса чимни талаб этилган даражада парваришлаш инсон омили эмас, балки аниқ рақамлаштирилган механизм орқали бошқарилишини таъминлайди. 

Шунингдек, мазкур чимни яхши ҳолатда сақлаб туриш учун техника талаб этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги "Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-115-сонли қарори бу каби техникаларни харид қилиш учун қулайликларни назарда тутади. Шундан келиб чиқиб, "Сўғдиёна" футбол клуби Лига тавсияси асосида тез орада янги техника харид қилади. 

Қайд этиш керак, 2022 йилда "Сўғдиёна" клуб базасини ишга туширганди. 2024 йилда мазкур база қошидаги футбол майдони ҳам Лига талаб қилаётган кўринишга келтирилади. Шунингдек, келаси йилда клуб академиясини расман фойдаланишга топшириш режалаштирилган. 

13 майдан эътиборан Ўзбекистонда майсаси талабга жавоб берадиган стадионлар сони 11 тага етади: "Пахтакор", "Жар", "Бунёдкор", "Локомотив" (барчаси Тошкент), "Марказий" (Наманган), "Ўзбекистон" (Яйпан), "Истиқлол" (Фарғона), "Марказий" (Қарши), "Бухоро" спорт мажмуаси (Бухоро), "Марказий" (Ғузор), "Сўғдиёна" (Жиззах). Йил якунига қадар бундай майдонлар сони 14 тани ташкил қилиши режалаштирилган: ОКМК (Олмалиқ), "Бобур Арена" (Андижон), "Сурхон Арена" (Термиз). 

Маълумот учун, Лига сентябрь ойидан бошлаб Бекободда футбол учрашувларини ўтказмаслик бўйича "Металлург" футбол клуби билан келишувга эришган. Шунингдек, "Қизилқум" ва "Динамо" футбол клублари бундай чим билан 2024 йилги мавсумни Суперлигада ўтказиши имконсиз эканлиги юзасидан огоҳлантирилган.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика