Latest news

02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  2 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  25 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  9 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5

Слуцкий: "Европа чемпионатида уч ҳужумчи билан ўйнашимиз мумкин" News

Слуцкий: "Европа чемпионатида уч ҳужумчи билан ўйнашимиз мумкин"

Россия терма жамоаси бош мураббийи Леонид Слуцкий Чехияга қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг ўзи учун керакли хулосаларни олганлигини айтиб ўтди.


"Эҳтиросли ўйин бўлди. Жамоамиз футболчиларининг учрашувдаги ҳаракатлари ўйлаганимиздан ҳам яхшироқ чиқди. Ҳар қандай учрашувда ҳам охирида тўп ўтказиб юбориш ёқимсиз ҳолатни келтириб чиқаради. Чехияга қарши беллашувни чуқур таҳлили қиламиз ва кейинги ўртоқлик ўйинига тайёргарлик кўрамиз.  Роман Нойштедтернинг ўйинига омма олдида алоҳида баҳо беришни истамасдим. Биз Романнинг ўйинини ўзи билан муҳокама қиламиз. Барча футболчилар ҳар хил юкламаларни бажаришди. Якуний хулосани футболчиларнинг ҳаммаси бир хил ҳолатда бўлишганидан сўнг беришимиз мумкин. Чехия билан ўйинда биз жамоамиз ҳужумдаги ҳаракатлари ва ҳимоядаги жойлашувлари бўйича ўзимизга керакли баъзи бир хулосаларни олдик. Бу ўртоқлик беллашув орқали ўйинимизни таҳлил қилиш учун етарлича маълумотлар тўпладик. Илк бор терма жамоада бир вақтда уч ҳужумчини туширдик. Кокорин-Смолов-Дзюба учлиги ёмон ҳаракат қилмади. Фақатгина ҳали ўзаро ҳамжиҳатлик ва боғлиқликлар борасида муаммолар бор. Европа чемпионатида ҳам бу танловдан фойдаланишимиз мумкинлигини рад қилмайман. Широковда кичик жароҳат борлиги сабаб умумий гуруҳ билан бирга шуғулланмаётганди. Жума кунидан бошлаб Роман ҳам сафга қайтади", - дейди Слуцкий.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика