Latest news

19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  1 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  30 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  4 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  23 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0

Рақиб дарвозабонларининг тушига кириб чиқадиган туғма кучли зарба эгаси Леонид Кошелев ҳозир қаерда? News

Рақиб дарвозабонларининг тушига кириб чиқадиган туғма кучли зарба эгаси Леонид Кошелев ҳозир қаерда?

Бир неча кундан сўнг яна собиқ футболчиларнинг бугунги фаолияти ва қаердалиги ҳақида маълумотларни беришда давом этамиз.

 Чап оёғидаги зарба рақиб дарвозабонларини тушларига кириб чиқарди. Жарима тўпларидан урган голлари “Пахтакор”нинг бир қатор муҳим ғалабаларига замин яратган. Кошелев 1998 йил "Навбаҳор"далигидаёқ кўпчиликнинг эътиборига тушиб бўлганди. 1999 йил Ўзбекистон тарихида илк бор Суперкубок баҳси ўтказилади. Ўшанда бош соврин учун "Навбаҳор" ва "Пахтакор" жамоалари тўқнаш келишган. "Лочинлар"нинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйинда голлардан бирига айна Кошелев муаллифлик қилган. 

"Авваллари ҳозиргидек болалар футбол академиялари йўқ эди. Фақат тўгараклар бўларди. Мен ҳам туғилиб ўсган шаҳрим Янгийўлда футбол тўгарагига қатнар эдим. Игорь Таран ва бошқа яна бир неча таниқли ўйинчилар ҳам ўша даргоҳдан катта футболга йўл олган. Кейинчалик ҳозирги Олимпия захиралари коллежига келганман. “Пахтакор” фаолиятимда энг катта саҳифани эгаллайди. Футболдаги барча совринларимга ушбу жамоа сафида эришганман. Қолаверса, футболчи бўлиб танилишим, миллий терма жамоа таркибидан ўрин олишимда ҳам “Пахтакор”нинг ўрни алоҳида. Қисқаси, бу клуб мен учун ҳамиша қадрли бўлиб қолаверади. Ҳиссиётлар борасида эса ортиқча гапга ҳожат йўқ, чунки буни сўз билан ифода этиш мушкул",- дейди қаҳрамонимиз. 

ОЧЛ 2002/2003 йилги мавсумида "шерлар" ярим финалгача етиб боради. Бунда Кошелев ҳам ўз ҳиссасини қўшган, дея оламиз. У гуруҳ босқичида "Ниса" клуби дарвозасини ишғол қилган. Кошелев “шерлар” сафини 2007 йилда бир қатор совринлар билан тарк этган. Ундан кейин “Динамо”, “Қизилқум”, “Шўртан” ва “Навбаҳор” каби клубларда ўйнаган. Юқорида таъкидлаб ўтдик, Кошелев чап оёқдаги кучли зарбалари билан машҳур бўлган. 

"Бундай эътирофдан жуда хурсандман. Лекин кучли зарбага эга бўлган футболчилар мен ўйнаган вақтда “Пахтакор” жамоасида ҳам, миллий терма жамоа сафида ҳам кўп эди. Кучли зарба йўллаш қобилияти инсонда туғма бўлади. Аммо, бу билан зарба кучини машғулот орқали ошириб бўлмайди, дейиш ҳам нотўғри. Ҳеч ким онадан кучли футболчи бўлиб туғилмайди. Ҳар қандай муваффақиятга меҳнат туфайли эришилади. Сиз ҳам астойдил ҳаракат қилсангиз, мураббийлар кўрсатмаларини тўғри бажарсангиз, албатта ўзингиз истаган зарбага эга бўла оласиз",- дейди Леонид Александрович. 

"Фаолиятимда чиройли голлар жуда кўп. Ўзим учун энг ёдда қоларлиси эса МДҲ кубоги доирасида МолдавиянингШериф” жамоасига урган голим. Биринчидан гол ўшанда жуда чиройли кўриниш олганди. Қолаверса, киритилган тўп алоҳида аҳамиятга эгалиги билан ҳам ёдда қолган. Хабарингиз бўлса, ўша ўйин 1:0 ҳисобида якун топган эди",- дейди собиқ тўп тепар. 

Кошелев Ўзбекистон терма жамоасида 42та ўйинда майдонга тушган ва 6та тўп киритган. 1999 йил Маҳмуд Раҳимов бошчилигида Малайзияга қарши кечган ўйинда дебют қилган. 2007 йил Қозоғистонга қарши ўртоқлик ўйини унинг учун терма жамоадаги сўнггиси бўлганди. 

Леонид Кошелев ҳозирги кунда "Чиғатой" футбол мактабида мураббийлик фаолиятини олиб боряпти.

1-сон. Жаҳон чемпионатида қатнашган, "Пахтакор" билан совринларни ютган Ильдар Магдеев ҳозир қаерда?

2-сон. Осиё вице-чемпиони, "Насаф"да порлаган Кенжа Тўраев ҳозир қаерда?  

3-сон. 22 ёшда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Андрей Акопянц ҳозир қаерда?

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика