Слуцкий журналистга нисбатан қўпол сўзлар ишлатгани учун жаримага тортилиб, бир йилга футболдан четлатилди
15 sep 2023 00:25
News
Слуцкий журналистга нисбатан қўпол сўзлар ишлатгани учун жаримага тортилиб, бир йилга футболдан четлатилди
Аввалроқ “Локомотив” ҳужумчиси Артем Дзюба “Россия темир йўллари” аренаси яқинидаги автотураргоҳда ўйин тўғрисида савол бермоқчи бўлган РБ Спорт журналистига: “Ўйнашма, телефонингни бир жойга тиқиб қўяман!”, Тушундингми? Сени охирги марта огоҳлантирдим", деганди. Футболчи бундай қўполлиги учун 2 та ўйинга дисквалификация қилинди ва 50 минг рубль миқдорида жаримага тортилганди.
Шоуларнинг бирида ЦСКА ва Россия терма жамоасининг собиқ мураббийи Леонид Слуцкий эса ўша журналистни "19 яшар эсипаст", дея кўракда турмайдиган сўзлар ишлатган.
14 сентябрь куни Слуцкийнинг сўзлари РФУ ахлоқ қўмитасининг йиғилишида кўриб чиқилди ва Леонид Слуцкий томонидан этика қоидалари бузилганлиги муносабати биланунга 100 000 рубль миқдорида жарима ва 1 йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятни тўхтатиб қўйиш тарзидаги санкциялар қўлланилиши маъқулланди.
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Comments