Latest news

14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  0 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   6 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  36 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   33 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  3 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0 10:17«Ливерпуль» 85 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 09:44«Реал» Эндрикни АПЛ жамоасига ижарага бериши мумкин  0 09:10Месси яна бир рекордни такрорлади  6 08:37Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  46 07:59ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Уругвай ўзаро дуранг ўйнади, Аргентинада қийин ғалаба ва бошқа натижалар  4

"Сизни ҳеч ким севолмайди менингдек". Де Росси мухлислар билан хайрлашди News

"Сизни ҳеч ким севолмайди менингдек". Де Росси мухлислар билан хайрлашди

Бугун 35 ёшли Даниэле де Росси "Рома"даги сўнгги ўйинини ўтказади – у бутун карьерасини жонажон клубида олиб борди.

У ҳали футболчилик фаолиятини якунламади. Бироқ 2001 йил, профессионал фаолиятини бошлаганидан буён, уни қўллаб-қувватлаган мухлислари билан хайрлашмай кета олмади.

"Рома"нинг расмий сайтига Даниэленинг болаликдаги сурати жойланиб, қуйидаги гаплар битилди:

— "Нимадан бунчалик хурсандсан, болакай?"
— "Бахтлиман!"
— "Хоп, нимадан?"
— "Чунки энди менга "Рома"нинг формаси бор!"
— "Бу ҳақиқий эмас, шекилли?"
— "Тўғри, ҳақиқий эмас. Холам футболкамга номер тикиб берди"
— "Агар мен сенга келажакда унинг ҳақиқий формасини 600 мартадан кўпроқ киясан десам, нима дейсан?"
— "Уни бир марта кийишим ҳам менга катта қувонч бағишлайди".

Ўзимнинг болаликдаги суратимга қараб, қанчалик омадли эканимни тушуняпман. Тўғри, ўтган йиллар машаққатли, аммо кутилмаган воқеаларга бой бўлди. Мен жимгина кетмоқчи эмасман. Менинг "раҳмат сизларга" деган сўзларим, оддий бир гап эмас. Мени буни чин қалбимдан айтяпман. Барчага миннатдорчилик билдиришга ижозат бергайсизлар:

Сенсининг оиласи ва президент Паллоттага алоҳида ташаккур! Тригорияда ишлаган ва ишлаётган эркак ҳамда аёллар, мен билан фаолият юритган мураббийларга раҳмат. Барчаси менга муҳим ва керакли нарсаларни ўргатган.

Соғлиғимга катта эътибор берган шифокорлар ҳамда Дамиано Томмази – шубҳасиз, агар у бўлмаганида мен ушбу клубда бу қадар узоқ ўйнай олмаган бўлардим — раҳмат.

Жамоадошларим. Мен уларни жуда ҳам яхши кўраман — чунки улар менинг оилам. Тригория кийиниш хонасидаги арзимас бўлиб кўринган нарсаларни ҳам жуда соғинаман.

Менда ўзига хос бир жиҳатни сезган Бруно мени бу клубнинг фантастик академиясига олиб келди. Мен август ойида Симоне (Беккаччоли, "Рома"нинг видео таҳлилчиси. Де Росси у билан клуб академиясида бирга ўйнган) ҳамда Манчони (Эмануэле Манчини, у билан ҳам академияда тўп тепган) учратиб қолгандим. Ўша пайтдан бери биз қалин дўстлармиз.

Раҳмат, Давиде Астори! Руҳан мен билан бирга эканингга ишонаман. Раҳмат, Франческо. У менга сардорлик боғичини берган. У ҳақиқий жамоа сардори ва ажойиб ўйинчи эди. Ҳаммага ҳам 16 ёшида кумири билан ўйнаш насиб этавермайди. Мен энди ушбу боғични шеригим Алессандрога топширмоқчиман. У бунга лойиқ.

Менга яхши тарбия берганликлари учун ота-онамга алоҳида ташаккур! Ҳар куни уларнинг айтганларини қилишга ҳаракат қиламан: ёқмаган ишни бажарма ва муҳтожларга ёрдам бер.

Остия ва унинг аҳолисига раҳмат. Шунингдек, "Рома"нинг ҳар бир ишқибозига раҳмат! Ташаккур, мухлисларим. Сизларнинг менга бўлган ишончингиз ва муҳаббатингиз юқори чўққиларга эришишимда катта ёрдам берди.

Мен бир неча йил аввал, 26 май куни, энди бошқа табассум қилмасам керак деб ўйлагандим (шу куни "Рома" Кубок финалида "Лацио"га мағлуб бўлган). Лекин менга бўлган муҳаббатингизни кўриб, яна ўзимда куч топдим. Менга қиладиган энг катта совғангиз, барча оғриқ ва ғазабни ортда қолдириб, яна шонли клуб - "Рома"ни қўллаб-қувватлашдан тўхтамаслик!".

Сизни ҳеч ким севолмайди менингдек! Кўришгунча.

Ҳурмат билан Даниэле Де Росси!


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика