Симеоне: "Ўйлашимча, Месси "Атлетико"га қарши баҳсда ўнг қанотда ўйнайди"
28 jan 2015 12:48
News
Симеоне: "Ўйлашимча, Месси "Атлетико"га қарши баҳсда ўнг қанотда ўйнайди"
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Барселона"га қарши Испания Кубоги чорак финал жавоб учрашувидан кутаётганлари ҳақида сўзлаб берди.
Мадридликлар меҳмонда ўтган биринчи ўйинда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
"Барселона" ўз ўйин услубига таянмоқда. Сўнгги учрашувларда Месси ўнг қанотда ҳаракат қилди, Суарес эса марказий зонада. Ўйлашимча, Неймар ўзини чап қанотда яхши ҳис қилади. Агар "Барселона" яхши ўйнашни хоҳласа, Месси ўнг қанотда ҳаракат қилиши керак. Улар шундай ўйнашса керак" - дейди Симеоне.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ва "Барселона" ўртасидаги Испания Кубогининг чорак финал жавоб учрашуви 28дан 29 январга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments