Latest news

21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 21:05Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:1 (матнли транлсяция)  27 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  64 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  6 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  1 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  14 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  16 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3

"Шуртан" ва "Машъал-2" бош мураббийларини якунланган босқич ҳақида фикрлари News

"Шуртан" ва "Машъал-2" бош мураббийларини якунланган босқич ҳақида фикрлари

Бугун бўлиб ўтган "Машъал-2" ва "Шуртан" жамоалари ўртасидаги биринчи лиганинг биринчи босқич сўнгги тур баҳсидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўз фикрларини билдириб ўтди.
Дилшод Андаев ("Машъал-2" жамоаси бош мураббийи):

Бугун чемпионатнинг энг кучли жамоасига қарши ўз майдонимизда учрашув ўтказдик. Бугунги баҳсда биз ҳеч бўлмаганда дуранг учун ўйнаган эдик. Йигитлар ёмон ўйин кўрсатмади. Дарвозабонимизни иккита қўпол хатосидан сўнг мағлубиятга учрадик.

Бу босқичда оғир ўйинлар жуда кўп бўлди. Бизни қўллаб-қувватлаган клуб раҳбариятига, мухлисларга ва барча бизга бефарқ бўлмаган инсонларга миннатдорчилик билдирамиз. Мана бугун "Регистон"дан сўнг, "Хоразм" ва "Спартак" жамоалари ҳам сўнгги учрашувларга ташриф буюрмади. Бу эса савияни тушириб юбормоқда. Бу жуда ҳам ачинарли бўлмоқда. Яна қайтараман 1 лигани битта зона қилиб икки даврада ўйин олиб бориш керак.

Кейинги босқичда яна академиямиздан чиққан ёшларни қабул қилиб олиб, асосий жамоамизга кучли футболчилар тайёрлаймиз.

Мухтор Қурбонов ("Шуртан" жамоаси бош мураббийи):

Жуда суст ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам  мавсум охирига келиб ҳаддан ташқари чарчагандек. Айниқда биринчи бўлим об-ҳавонинг кескин иссиқлиги боис секинлик билан кетди. Барибир ҳар икки жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсатиб гол уришга интилди. Менга "Машъал-2"нинг ёшлари жуда чиройли ўйин кўрсатгани ёқди. Бизни жамоага келсак , бизда фақат битта йўл бор ва биз Олий лигага чиқмоқчимиз. Шу боис биз учун аҳамиятсиз ўйин бўлмайди.

Биз биринчи босқичда ҳамма очкони йиғин олиб иккинчи босқичда тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Жамоамиз муваффақияти кейинги босқичда ҳам давом этади. Иккинчи босқични ҳар бир ўйини финал бўлади. Мана шу танаффусда кучлироқ тайёргарлик олиб борамиз. Иккинчи босқичда таркибимизда ўзгариш бўлади.

Бизга биринчи лигада муносиб рақиб йўқ дея олмайман. Ҳар бир жамоа "Шуртан"га қарши кучлироқ тайёрланади ва бизни олдинда қийин учрашувлар кутиб турибди. Футболда ҳеч нарсани тахмин қилиб бўлмайди. Футболда ҳамма нарса бўлади. Энг кучли жамоа ҳам маълум ҳудудга бориб тўхтайди. Иккинчи босқичда бир неча тенг кучли жамоалар қўшилади. "Шарқ"да кучли жамоалар етарлича. Биз эса курашишда давом этаверамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика