Latest news

09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   4 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  5 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   48 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  30 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  103

Шота Арвеладзе: "Афсуски "Навбаҳор" билан ўйинларда футболдан кўра жанжаллар кўпроқ бўлмоқда" News

Шота Арвеладзе: "Афсуски "Навбаҳор" билан ўйинларда футболдан кўра жанжаллар кўпроқ бўлмоқда"

"Пахтакор" - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.

"Афсуски "Навбаҳор"га қарши ўйинларда доим футбол эмас кўпроқ жанжаллар билан ўтади. Тўқнашувларга жуда кўп вақт йўқотамиз. Ҳар бир аут ёки бурчак тўпи учун футболчилар ўртасида баҳс бўлади. "Навбаҳор" бугун асосан ҳимояланди ва қарши ҳужумга ўтди. Биз тўпни кўпроқ ўзимизда ушладик ва ўйинни назорат қилдик. Рақиб посбони бир неча бор жамоасини голлардан қутқарди.

Рақибга, унинг мухлисларига доим ҳурмат билан муносабатда бўламан.

Бугун "Ал Ҳилол"га қарши ўйинга тайёргарлик бўлмади. Қандай қилиб Ўзбекистон чемпионати ўйини орқали ОЧЛ баҳсига тайёрланиш мумкин? "Навбаҳор"га қарши баҳсдан кейин "Ал Ҳилол" ҳақида ўйлашни бошлаймиз.



"Навбаҳор" ОЧЛда ўйнашга қодирми? Ўзбекистонда ОЧЛда ўйнай оладиган 5-6та клуб бор. "Навбаҳор" ҳам улар қаторида.

Умуман олганда "Пахтакор" бугун ҳақли тарзда ғалабага эришди деб ўйлайман. Иккинчи голни 10 кишига 10 киши қолганда урдик.

Сидиқов ва Комилов умумий гуруҳда тўлиқ куч билан машғулот ўтказишга деярли тайёрлар. Тахминан 3-4 ҳафтадан сўнг улар тўлиқ куч билан машғулот ўтказишади.

Сўзим охирида "Навбаҳор" мухлисларига оқ йўл тилаб қолмоқчиман. Ўтган йил ушбу клуб мухлислари Тошкентдан қайтаётганда автоҳалокат содир бўлганди, бугун узоқ йўл босиб келганларга раҳмат айтаман ва улар эсон омон уйларига етиб олишларини тилайман", - деди Шота Арвеладзе.


Тез орада Андрей Канчельскис ва Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжуманини тўлиқ ҳолда сайтимизда томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика