Latest news

18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   2 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 17:01Ўзбекистон кубоги. "Лочин" - "Андижон": Асосий таркиблар маълум  9 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  11 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  6 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  3 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  4 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1

"Шўртан" мураббийлар штабига Баҳром Ҳакимов ёки Рауф Инилеев келиши мумкин News

"Шўртан" мураббийлар штабига Баҳром Ҳакимов ёки Рауф Инилеев келиши мумкин

Шу кунларда миллий чемпионатимиз иккинчи давра ўйинларига пухта ҳозирлик кўраётган “Шўртан” жамоасида асосий эътибор таркибни кучайтириш ишларига қаратилган.

Аммо биргина асосий таркибни тажрибали футболчилар билан шакллантириш орқали кўзланган мақсадга эришиб бўлмаслиги барча бирдек аён. Шу боис, мана шу жиҳатларни ҳисобга олган “Оқ бўрилар” клуби раҳбарияти мураббийлар штабини анчайин тажрибали мутахассислар билан кучайтириш масаласини ҳам ўйлаб кўрмоқда.

Бу борада айни пайтда бўш қолган ва ишсиз юрган мамлакатимизнинг бир қатор тажрибали мураббийларидан бирини Ғузорга таклиф этиш кўзда тутилган. Гарчи, иккинчи давра бошланишига оз фурсат қолаётган бўлса-да, клуб раҳбарияти бу борада жиддий ҳаракатни бошлаб юборган. Ва мана шу қисқа вақт ичида “Шўртан” мураббийлар бошқарувига янги мураббий келиш эҳтимоли кўпроқ бўлиб турибди.

Биз ҳозирча номзодлар орасида Баҳром Ҳакимов ва Рауф Инилеевлар борлигини айтиб ўтишимиз мумкин. Биринчи галда айнан ушбу номзодлар тилга олинаётганлиги бежизга эмас. Маълумки, Баҳром Ҳакимов ҳам, Рауф Инилеев ҳам ўз вақтида “Шўртан”да фаолият кўрсатишган эди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика