Latest news

15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  1 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  11 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  2 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  14 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  12 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  12 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  9 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  3 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  9 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2

Шокир Файзуллаев: “Бунёдкор” 2014 йил ОЧЛда ғолиб чиқишига ишонамиз" News

Шокир Файзуллаев: “Бунёдкор” 2014 йил ОЧЛда ғолиб чиқишига ишонамиз"

Жорий мавсумда ички чемпионатдаги барча совринларни қўлга киритган Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига янги йилги вазифалар белгиланди.
Кеча “Бунёдкор” стадионида 2013 йилги чемпионларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда клуб ҳомийлари ва раҳбарлари 2014 йилги мавсумда ҳам жамоага яхши шароитлар яратилиши таъкидланиб, жамоага ички мусобақалардан ташқари Осиё Чемпионлар лигасида ҳам муваффақият қозониш вақти келганганлиги айтилди. Айнан шу мавзуда “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси раиси Шокир Файзуллаевнинг клубга йўллаган табриги ва жамоа олдиги 2014 йилда қўйиладиган вазифалар битилган мактуб ўқиб эшиттирилди. Унда қуйидаги сатрлар битилган.


“Бунёдкор” жамоаси футболчилари ва мураббийлари,

клуб ходимлари ва жамоа мухлисларига!

Қадрли дўстлар!

Мамлакатимизнинг етакчи клубларидан бири “Бунёдкор” мунтазам равишда ишқибозларни хурсанд этиб келаётгани барчамизнинг кўнглимизни фахр-ифтихор туйғуси билан тўлдирмоқда. Ўзбекистонимизда миллионлар ўйинини ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ана шу муваффақиятларнинг пойдевори бўлаётгани таҳсинга лойиқ.

Ўтган мавсумда “қалдирғочлар” ўта кучли рақиблар билан муросасиз баҳслар якунида олий лигада биринчи ўринни эгаллаб, чемпионлик унвонини қайтариб олишгани, Ўзбекистон кубогини қўлга киритишганини миллионлаб мухлислар катта қизиқиш билан кузатиб боришди. Улар қаторида “Ўзбекнефтегаз” жамоаси ҳам қўлга киритилган ютуқлардан мамнун. Шу билан бирга “Бунёдкор” футболчилари ёшлар лигаси ҳамда тайёрлов гуруҳлари баҳсларида рақибларни ортда қолдиришгани бизни қувонтирди. Ушбу ғалабалар клуб инфратузилмаси замон талабларига мос равишда ишлаётганидан далолат бермоқда.

Осиё Чемпионлар Лигасида Япония, Корея ва Хитой чемпионатларининг етакчилари билан мусобақалашиб, гуруҳда пешқадамликни қўлга киритган “Бунёдкор” қитъамиз футболида ўзига хос ҳурмат-эътиборга эгалигини яна бир бор исботлади.

Сизларни 2013 йил мавсумида қўлга киритилган улкан ғалабалар билан самимий муборакбод этишдан беҳад бахтиёрмиз!

Келгуси мавсумда эришилган марралардан чекинмай, Осиё Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритишга, шу орқали, клублар ўртасида жаҳон чемпионатида қатнашишга интилиш вақти етди деб ишонамиз.

“Бунёдкор” футболчилари ва мураббийлари янги 2014 йилда мафтункор ўйин намойиш қилиб, ажойиб ғалабаларни қўлга киритишларига тилакдошмиз.

Янги ғалабалар сари олға!

Шокир Файзуллаев,
“Ўзбекнефтегаз” МХК раиси

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика