Latest news

08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  0 07:56ЦСКА тасдиқлади  2 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  2 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  45 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   1 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  1 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1

Шоҳруҳ Холматов: «Мочиновнинг таклифига биноан «Сўғдиёна»га ўтдим» News

Шоҳруҳ Холматов: «Мочиновнинг таклифига биноан «Сўғдиёна»га ўтдим»

Ўтган мавсум Самарқанднинг «Динамо» жамоаси шарафини ҳимоя қилган Шохруҳ Холматов жорий йил жамоасини ўзгартиришга қарор қилди.

25 ёшли футболчи жиззахликлар томонидан тушган таклифни қабул қилган кўринади. Хўш, Шохруҳ бўлажак чемпионатни «Сўғдиёна»да ўтказадими? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида Холматов билан суҳбатлашдик.

- «Динамо» билан ўртадаги расмий келишувим ниҳоясига етгач, муҳитни ўзгартиришга қарор қилдим - дея бошлади Шохруҳ Холматов.

- Гарчи ҳозирча расмий тарзда шартнома имзоланмаган бўлсада, бу йилги чемпионатда «Сўғдиёна» шарафини ҳимоя қилишим аниқ бўлди дея оламан.

- Жиззахликлар сафига мени бош мураббий Александр Мочиновнинг ўзи тавсия қилди. Ушбу мураббий билан илк бор ишламоқдаман. Ҳақиқий профессионал эканлигини айтишим мумкин. Машғулотлари ҳам қизиқарли. Асосан техник-тактик жиҳатларга эътибор қаратади.

- Тўғриси, олдимда яна «Қўқон-1912» жамоасига қайтиш имкони бўлганди. Лекин менга кўпроқ Жиззахда ўйнаш маъқул келди.

- Янги жамоага мослашиб кетиш жараёни узоқ вақтни ўз ичига олмади. Бу ерда аввалдан яхши таниган йигитлар ўйнамоқда. Хусусан дўстим Умид Қодировнинг ҳам жамоага киришиб кетишимда ҳиссаси катта бўлмоқда. Шунингдек бошқа футболчилар ҳам бир-биримизни яхши тушуниб кетдик.

- «Сўғдиёна»да янги иш бошлаган мураббийлар штаби табиийки таркибни ўзлари истаганчалик кучайтириш мақсадида, кўплаб янги футболчиларни таклиф этган. Янги жалб этилган ўйинчилар бир-бирлари билан тўлиқ тушуниб кетиши учун маълум бир вақт керак бўлади. Лекин ҳозир ҳам жараён чакки эмас.

- Ўтган ой Малайзияда бўлиб қайтдим. Агентим премьер лига (1-лига) клубидан таклиф бўлаётганини айтгач, у ерга боришга қарор қилдим. Бир нечта учрашувларда харакат қилдим. Хатто голли пасларни ҳам оширдим. Фақат контракт қилиш керак эди холос. Қолган ишларни агент ҳал қилиши лозим эди. Аммо у клуб билан айрим масалаларда келиша олмади. Бу орада ўзимиздаги супер лига клубларидан чорлов бўлди. Очиғини айтганда, Малайзиядаги футбол савияси бизникига нисбатан паст ҳисобланади. Фақат у ерда нисбатан кўпроқ пул топиш мумкин.



- «Сўғдиёна»даги рақобат? Бу ерда ҳам ҳеч кимга бошланғич таркибда ўйнаш кафолатланмаган. Ҳимоя чизиғида ўзига яраша тажрибали футболчилар йиғилган. Бир неча йилдан буён супер лигада ўйнаб келишмоқда. Жиззахда ҳам асосий таркибда ўйнаш учун бор кучимни ишга соламан. Энг асосийси мураббийнинг ишончидир.

- Афсуски «Динамо»дек жамоани бу йил хатто про-лигада иштирок этиши сўроқ остида турибди экан. Ўтган мавсум чинакамига курашчан жамоа сифатида шакллантирилганди. Камтарона шароитлар эвазига иштирокимиз ҳам чакки бўлмаганди. Собиқ жамоамнинг бу аҳволга тушиб қолганидан фақат ачиняпман. Учта ойлик маошимиз қолиб кеткан. Яқинда клуб вакиллари билан ўзаро суҳбатлашганимда, бу борада харакат қилишаётганини, ҳисоб рақамига пул тушиши билан, футболчилар ҳисоб-китоб қилинишини айтишди. Шунга яна бироз вақт кутиб турайлик-чи. Ҳаммаси яхши бўлар?! Лекин «Динамо»га келгусида омад тилайман.

- Чемпионатни сафарда «Пахтакор»га қарши ўйин билан бошлаймиз. Яқинда бу жамоа билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, йирик ҳисобда мағлуб бўлгандик. Ўша пайтда «шерлар» ОЧЛ плей-офф учрашувига тайёргарлик кўраётганди. «Сўғдиёна»да эса аксинча вазият бўлиб, таркиб шакллантирилмаган, янги футболчилар кўрикдан ўтказилаётганди. Менимча расмий баҳс умуман бошқача суръатда ўтади. Рақибга етарлича қаршилик кўрсатишга харакат қиламиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика