Latest news

02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  0 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  8 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  2 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  0 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  5 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  21 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  5 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1

Ширмонбулоқ футболи News

Ширмонбулоқ футболи

Мамлакатимизда футболни ривожлантириш борасида улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ўзларига дастуриламал қилиб олган Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан залворли ишларга қўл уриляпти.

Бу йилги мавсумда олий ва қуйи лига чемпионатларимиз — Суперлига ва Про-лигага бўлган қизиқиш анча ўсди. Очиғини тан олиш керак, ишқибозларнинг футболга қараши ижобий томонга ўзгарди.

Аммо шуни унутмаслик керакки, “Миллионлар ўйини” ривожи учун нафақат футболга дахлдор ташкилотлар, балки барча бирдек ҳисса қўшишикерак. Қувонарлиси, бу борада ҳам кунда-кунора сайтлар орқали вилоятларимизда болалар ўртасида биринчиликлар, маҳалла ёшлари ўртасида мусобақалар, ташкилот ва корхоналар ходимлари ўртасида турнирлар, фахрийлар мусобақаси, борингки, ҳар бир соҳада футбол жамоалари ташкил қилиниб, ўзаро беллашувлар ўтказилаётганини эшитиб, футболимиз келажагига анча умид уйғонди.
Муболағасиз айтиш мумкинки, хайрли ишга қўл уриб, қишлоқ аҳлини соғлом турмуш тарзига тарғиб қилаётган, ёшларни турли ёмон йўлларга кириб кетишнинг олдини олаётган фидойи инсонлар ҳам кўп.

Андижон вилояти Булоқбоши тумани Ширмонбулоқ қишлоғида ҳам “Гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида ёшлар ва катталар ўртасида мини-футбол бўйича 20га яқин жамоа иштирокида давравий чемпионат ўтказиб келинмоқда. Ташкилотчилардан бири Шерзодбек Алибеков, бундай мусобақаларни мунтазам равишда юртимизнинг барча шаҳар, қишлоғида, бир сўз билан айтганда, ҳар бир ҳудудда ўтказиш ўзбек футболининг ўз ўрнига эга бўлиши учун асосий омил бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Албатта, бундай эзгу ниятлар ижобат бўлади. Шундай кичик турнирлар орқали дунё яшил майдонлари талаби даражасидаги юлдузлар етишиб чиқса, ажаб эмас!


Аҳмадбек ЭШМАТОВ


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика