Latest news

09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2

Шипилов: “Металлург”нинг хоҳлаган футболчисидан сўранг, мен умуман вақтни чўзиш борасида кўрсатма бермайман ва бермаганман ҳам" News

Шипилов: “Металлург”нинг хоҳлаган футболчисидан сўранг, мен умуман вақтни чўзиш борасида кўрсатма бермайман ва бермаганман ҳам"

Coca Cola Суперлига 19-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Металлург” (1:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида “Металлург” бош мураббийи Андрей Шипилов журналистларнинг саволларига жавоб берди.

- Менимча, бугунги учрашувда ҳар икки жамоа аъзолари ҳам ўз имкониятлари даражасида ўйин намойиш эта олишмади. Бу албатта менинг шахсий фикрим. Учрашув икки жамоага ҳам қийин кечганлигига гувоҳ бўлдингиз. Ўйин давомида футболчилар кўплаб хатоларга йўл қўйишди, тўпни ўз жамоадошларига аниқ етказиб бера олишмади, бир сўз билан айтганда, “браклар” кўп бўлди. Балки бунинг ўзига яраша сабаблари бордир. 

Ўз жамоамиз борасида шуни таъкидламоқчиманки, ўйин жуда оғир кечди. Нафақат, “Навбаҳор”га қарши кечган баҳс,балки барча учрашувларда осон бўлмаяпти. Танаффусдан кейин 9 кун ичида 3 та ўйин ўтказамиз. Кейинги учрашув ўз майдонимизда бўлиб ўтади. Жорий мавсум якунланишига 7 та тур қолди. Қайси жамоа қолган учрашувларни муваффақиятли тарзда ўтказса, омад кулиб боқса, мавсум якунида турнир жадвалининг юқори қисмидан ўрин олиши мумкин. 

“Навбаҳор” ўз олдига юксак мақсадларни қўядиган жиддий клуб. Бизнинг жамоамиз ҳам жорий мавсумда дастлабки бешталикдан ўрин олишга ҳаракат қилади. Бугунги учрашув ҳисоби ҳаққоний бўлди, деб ҳисоблайман. 

Наманганга “Металлург” устози сифатида учинчи марта ташриф буюряпман ва доимо менга шогирдларингиз нега вақтни чўзишга ҳаракат қилишади, деб савол беришади. 

Статистикага назар ташласангиз, Наманганда бўлиб ўтган олдинги 2 та ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилган ҳамда бугунги ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.

Мен ҳеч қачон йигитларга бундай кўрсатма бермайман. Ўзим ҳам бир пайтлари футбол ўйнаганман ҳамда футболчилик давримда ҳам атайлаб вақтни чўзишга ҳаракат қилмаганман. Бу менга ярашмайди ва менинг табиатим буни кўтармайди. “Металлург”нинг хоҳлаган футболчисидан сўранг, мен умуман вақтни чўзиш борасида кўрсатма бермайман ва бермаганман ҳам. 

Фақат бунинг ўзига яраша объектив ҳамда субъектив сабаблари бор. Футболчилар айни пайтда ўйинга тўлиқ тайёр эмаслар.

“Навбаҳор” ҳам Намангандаги ажойиб майдонда 22 дақиқа мобайнида жуда яхши ўйин намойиш этди. Аммо  ундан кейин шундай руҳда  ўйинни давом эттира олмади. Демак, мезбонларда ҳам бу борада қандайдир камчиликлар бор, тўғрими? Суперлигада юзага келган танаффус футболчиларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. 

“Металлург” миллий чемпионатимиз доирасида Наманганда ўтказилган 24  та ўйиндан бор-йўғи биттасида ғалаба қозонган экан, демак, бу “Навбаҳор”нинг кучлилигидан далолат. Жамоа Ўзбекистон чемпиони бўлган, Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этган. “Навбаҳор”да бир пайтлари юлдуз футболчилар ўйнашган. 

Бугунги ўйинда “Навбаҳор”дан Иван Соловьёв, жамоамиздан эса Камолиддин Тожиев яхши ўйин намойиш этишди, - дейди Андрей Сергеевич.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика