Latest news

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  49 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Шерзод Райимжонов "Нефтчи" бош мураббийи кимлигига ойдинлик киритди News

Шерзод Райимжонов "Нефтчи" бош мураббийи кимлигига ойдинлик киритди

“Нефтчи” селекционер мураббийи Шерзод Райимжонов Ўзбекистон кубогига қуръа ташлангач ўз фикрларини билдирди.


- Янги форматдаги ПРО-лига ва Кубок баҳсларига қуръа ташлаш маросимида иштирок этдингиз. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?
- Кубокнинг янги формати ҳақида нима дейишим мумкин? Бу Суперлиганинг ўртамиёна клублари ва ПРО-лига жамоалари учун айни муддао бўлди. Сабаби футболда омад жуда катта ўрин тутади. Мана қуръани кўрдингиз ПРО-лига клублари бир-бирлари билан тушишди. Агар омадингиз келса хатто финалга қадар гранд клуб билан тўқнаш келмасингиз мумкин. Шундай экан янги форматдаги кубок шахсан менга ёқди.



- Жамоада расман бош мураббий ким?
- "Нефтчи" бош мураббийи - Сергей Ковшов. Уни ПФЛдан бош мураббий деб рўйхатдан ўтказганмиз. Унда А лицензияси бор. Аммо ушбу лицензия 4 йилга берилади. Ушбу муддатдан сўнг барча мураббийлар уни узайтириши лозим. Бу муддат якунига етди. Бори шу. Айни пайтда Баҳром Ҳайдаров "Нефтчи" бош мураббийи вазифасини бажармоқда. Яқин орада Сергей Ковшов А лицензиясини узайтиради ва барчаси жойига тушади. Ковшов машғулотларда ишламоқда, жамоани тайёрламоқда. Фақат ўйинлар вақтида у қайдномадан ўрин олмаяпти.

- Ҳужумчи Мурод Бобожонов қачон майдонга тушади?
- Мурод Бобожонов масаласига келсак уни 20 февраль куни "Локомотив" клубидан қайтариб олдик. Аммо сафимизга жароҳати билан келди. Мана бир ойдан ортиқ муддат биз билан бўлиб турибди, аммо ҳозирга қадар умумий гуруҳда машғулотда иштирок этмади. Шу боис ҳам ПФЛ томонидан ўтказилган нормативларда қатнашмади. Жароҳатини даволаб бўлгач бу нормативлардан ўтишига ишонаман.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика