Latest news

20:54А Серия. “Парма” – “Ювентус”. Таркиблар аниқ!  0 20:45"Барселона" ўз бош мураббийи билан янги шартнома бўйича келишувга эришди  0 20:21"Манчестер Сити" дарвозабони Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 20:10Ўзбекистон Кубоги. ОКМК - "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)  13 19:54Григорий Колосовский: "Суперлига жамоасини мағлуб этишга қодирмиз"  1 19:12"Ал Ҳилол" "Барселона" футболчиси учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Ўйинчининг ўзига эса 200 млн. доллар  3 18:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" "Навоий ФА" дарвозасига жавобсиз 9та гол урди  20 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Локомотив" 2:0  1 18:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" меҳмонда "Наманган ФА"ни таслим қилди  1 17:50МЮ Осимхен билан келишиб олди  2 17:29Хавьер Тебас: "АПЛ пул сарфлайди, инвестиция қилмайди. Ла Лига молиявий барқарор, бизнинг клубларимиз зарар кўрмайди"  4 15:55Бешинчи олтин, янгиланган 13 йиллик тарих ва чемпион мураббийлар   9 15:44"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари  2 15:31"Челси" сўнгги 6 трансфер ойнасида АПЛда энг катта зарар кўрди – 949 миллион евро. Қолганлардачи?  3 15:22"Қизилқум" 4 май куни ўз уйи - Навоийга қайтади  1

"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари News

"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 6-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг яхши дарвозабони – Азизхон Исақов ("Қўқон-1912")

Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" 6-турни сафарда "Қизилқум"га қарши ўтказди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйин давомида қўқонликлар посбони Азизхон Исақов 9 марта жамоасини голлардан қутқариб қолди. Гарчи жамоаси мағлубиятга учраган бўлса-да, Исақов қўлидан келган барча ишни қилди. Ўтказилган голда ҳам унинг айби деярли йўқ. Шу тариқа, Исақов 6-турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг яхши мураббийи – Педру Морейра ("Пахтакор")

"Пахтакор" 6-турда Фарғонада "Нефтчи" клубига қарши ўйнади ва йирик ғалабага эришди - 4:0. Ўша ўйиндан кейинги матбуот анжуманида гапни қисқа қилган Морейра каби биз ҳам кўп чўзиб ўтирмаймиз: Педру Морейра 6-турнинг энг яхши мураббийи.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг яхши футболчиси – Умар Адҳамзода ("Пахтакор")

"Пахтакор"нинг Фарғонадаги йирик ғалабасида қанот футболчиси Умар Адҳамзоданинг ҳиссаси катта бўлди. У иккита гол урди ва Риаскоснинг голида бевосита қатнашди. Марказий ўйин тақдирини ҳал қилган Умар Адҳамзода 6-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Люпчо Дориев ("Сўғдиёна")

Ўзи хунук гол уришни билмайдиган "Сўғдиёна" легионери Люпчо Дориев 6-турда ОКМКга қарши баҳсда иккита тўп киритди. Унинг биринчи голи анчайин чиройли чиқди. Футболчи ён чизиқ ёнида тўпни эгаллаб жарима майдонига яқинлашиб кучли зарба билан гол урди. Люпчо Дориев томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.




"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари        

Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари        

"Машъал"дан икки футболчи, "Бунёдкор" ҳужумчиси ва 62 ёшли мураббий — Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари        

Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари        

"Қўқон-1912" посбони, тарихий ғалабага эришган мураббий, бурчакдан гол урган футболчи ва словениялик легионер — Суперлигада 5-турнинг энг яхшилари        

Rating: +4   

Comments

   
23 apr 17:27:25
Жалоладдин Мухаммадович✈
Reply to comment by Tilla
Шу Пахтакор мураббийини Ахад Каюмга у́хшатаман. Ахад Каюмни саал ёши коттароги
СИЗ этгандан кейин эътбор берсам ўхшаркан
   
23 apr 15:58:17
Tilla
Шу Пахтакор мураббийини Ахад Каюмга у́хшатаман. Ахад Каюмни саал ёши коттароги
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика