Latest news

08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  0 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  7 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  6 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  14 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  175

"Шердор" тайёргарликнинг биринчи босқичини якунлади News

"Шердор" тайёргарликнинг биринчи босқичини якунлади

Самарқанднинг Биринчи лигадаги жамоаси "Шердор" тайёргарликнинг биринчи босқичини якунлади.
5 январдан бошлаб навбатдаги мавсум учун тайёргарликни бошлаган "Шердор" аъзолари вилоят футбол федерацияси кубоги якуни билан биринчи босқич тайёргарликни якунлади. Биринчи босқич асосан ёшларни танлаб олиш ва жисмоний ҳолатни тиклаб олишга қаратилди. Элликдан зиёд маҳаллий ёшлар ичидан энг муносиблар сараланиб бормоқда.

Ҳозирга келиб жамоа мураббийлар штабига "Динамо" клубининг собиқ ҳимоячиси Учқун Қобилов ҳам келиб қўшилди ва Сайфулла Шарипов, Валерий Кострикин билан бирга иш олиб бормоқда.  

Жамоада Санжар Акрамов, Дилшод Турсунов, Ғолиб Сарибоев, Отабек Мелиев, Икром Исломов каби янги футболчилар машғулотлар олиб бормоқда. Навбатдаги мавсумда ҳам "Шердор" тўлиқ маҳаллий ёшлар билан майдонга тушишни мақсад қилган.

"Шердор"нинг ўтган йилги таркибидан қуйидаги футболчилар айни вақтда бошқа жамоаларда кўрикдан ўтмоқда.
Турғун Қобилов, Юнус Суюнов ("Сўғдиёна"), Бобир Насимов ("Андижон"), Искандар Холмирзаев ("Динамо")лар айни вақтда бошқа жамоалар кўригидадир.

Самарқанд вилоят футбол федерацияси кубогидаги муваффақиятли учрашувдан сўнг жамоа биринчи босқични якунлаб қисқа таътилга чиқди. Энди жамоа навбатдаги босқич тайёргарликини 1 февралдан бошлаб яна Самарқандда бошлайди. Ушбу босқичда ҳам ёшлар сараланиб Самарқанддаги "Ҳоким кубоги-2014"даги иштирок билан якунланади. Шундан сўнг жамоа ўзаги тўла шаклланиб тайёргарлик олиб борилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика