Latest news

09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  0 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  2 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  3 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  8 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  2 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  4 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  2 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1

Сергей Лушчан «Турон»га қарши ўйиндан кейин: «Инфаркт» бўлишимга сал қолди» News

Сергей Лушчан «Турон»га қарши ўйиндан кейин: «Инфаркт» бўлишимга сал қолди»

Про лига 6-турининг марказий учрашувида «Динамо» жамоаси турнир пешқадамларидан бири «Турон» жамоаси устидан устидан муҳим ғалабага эришди.

Ўйиндан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Сергей Лушчан баҳс борасидаги таасуротлари билан ўртоқлашди.

- Аввалги ўйинларимиздек бу баҳс ҳам анча қийин ўтди. Биз вазиятимиздан фойдаланиб гол урдик, рақиб эса йўқ. Ўйлаган ва режалаштирган ишларимизни қисман бажардик. Ҳимояда ҳам рақибга айтарли имконият бермадик. Бу ўйинда биз асосан стандартларга катта эътибор қаратгандик, бу борада қатор имкониятга ҳам эга бўлдик. Стандарт вазиятлар бизнинг устунликларимиздан бири, бундан фойдаланишимиз шарт эди. Иккинчи бўлимдаги ўзгаришлар ўйинимизга таъсир қилди. Очиғини айтсам, охирги вазиятлардан биригача «инфаркт» бўлишимга сал қолди. Йигитларга жиддий эътирозим йўқ.

Умуман олганда эса ўйиндан ҳам, натижадан ҳам қониқдим. Чунки бугун ўйинни ҳимоядан қуришга интилдик. Сабаби «Турон» ҳужумкор жамоа эди, айниқса қарши ҳужумларда тезкор эди. Аммо футболчиларимиз уларга қанотларда ҳам, марказда ҳам деярли имконият беришмади. Ҳа, хатоларимиз бор, буни муҳокама қиламиз. Ҳозирча биз учун асосийси натижа. Жамоамдан чиройли ўйин талаб қилишимга ҳали вақтли.

Жаҳонгир Аҳмадов, Суҳроб Нуруллоев, Ойбек Нурматов, Азамат Алланиёзовнинг захирадан туширилиши? Ҳа, бу ҳам иккинчи бўлимдаги режаларимиздан бири эди. Чунки жамоанинг аксарият чизиқлари 70 дақиқадан кейин баҳс бошидагидек ўйин намойиш эта олмаслиги маълум эди. Биз таркибда ўзгаришлар қилишда давом этамиз. Ўзгаришлар самара берди ва якунда ғалаба қозондик.

«Шўртан» билан ўйинимиз? Бирорта ўйинимиз йўқки, бизга осон бўлган бўлса. Ҳар бир баҳсда катта куч ва улкан меҳнат эвазига ғалаба қозонаяпмиз. Ишлашда ва мақсад сари олға боришда давом этамиз.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика