Latest news

02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  6 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  0 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  1 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  6 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  15 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  81 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0

Сергей Лушчан: “Ўйинимиз қовушса, рақибларимизга қийин бўлади” News

Сергей Лушчан: “Ўйинимиз қовушса, рақибларимизга қийин бўлади”

“Зоб-Аҳан” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди.

Унда бош мураббий Сергей Лушчанга ҳимоячи Дилшодбек Аҳмадалиев хамроҳлик қилди.

- Исфаҳон шаҳрида яна бир бор бўлиб турганимдан хурсандман. Бу ердаги меҳмондўстлик учун катта раҳмат айтаман. Бевосита ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, эртага яхши ўйин бўлади, деб ўйлайман. Шогирдларимдан яхши ва муносиб ўйин кўрсатиб, мухлисларимизга хушкайфият улашишларини истардим, - деб гап бошлади Сергей Иванович.

- Гуруҳдаги вазиятидан келиб чиқиб айта оласизми, “Бунёдкор” эртанги баҳсда жамоангиз қандай тактикада тўп тепади?
- Биз гуруҳ фаворити эмаслигимизни яхши биламиз. Осиё Чемпионлар лигасининг “плей-офф” босқичидан муваффақиятли ўтиб, асосий тўрга чиққанимизнинг ўзи катта ютуқ бўлган. Уч йилдан буён янги таркиб тузаяпмиз. 2014 йилда жамоанинг келажак стратегияси ўзгариб, асосий эътиборни ўз футбол мактабимиз тарбияланувчиларига қаратганмиз. Шундай экан, мақсад сари босқичма-босқич, аста-секинлик билан интиляпмиз. Ҳозирги таркибимиз билан ички мусобақаларда муваффақият қозониш асосий мақсад қилиб белгиланган. Масалан, “заявка”дан ўтказган 45та футболчимизнинг атиги 6 нафар 25 ёшдан юқори бўлганлар. Жамоанинг ўртача ёши эса 20,2ни ташкил этмоқда. Бу йигитлар билан ишлашда давом этамиз ва ишонаманки халқаро майдондаги муваффақиятлар ҳам аста-секинлик билан келади.

- “Бунёдкор” Исфаҳонга бир қатор йўқотишлар билан келган...
- Ҳа, Жовлон Иброҳимов ва Алишер Саноев жароҳатлари боис Тошкентда қолишган. Вадим Чемиртан ўтган учрашувда қизил карточка олган ва эртага бизга ёрдам бера олмайди. Эронга 16та футболчи билан келганмиз: шуларнинг 2таси дарвозабон. Ўйлайманки, жароҳат олганларни ўрнини боса оладиган бошқа футболчиларимиз бор ва уларга ишонамиз.

- Эртанги баҳсдан қандай натижа кутаяпсиз?
- Мен таҳмин қилишни ёқтирмайман. Тошкентда кечган баҳсда ўйинимиз қовушмаган эди. Ўйлайманки, эртага футболчиларимиз ўзларининг энг яхши сифатларини намойиш этишади. Таркибимизда иқтидорли ёшлар кўп. Уларга барқарорлик етишмаяпти. Ишонаманки, ўйинимиз қовушса рақибларимизга қийин бўлади.

- Эртага бизни осон бўлмаган баҳс кутмоқда. Ютсак курашни давом эттирамиз. Шундай экан, ғалаба қозонишга ва мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, - дейди Дилшодбек Аҳмадалиев.

Rating: -25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика