Latest news

01:10"Барселона" 33 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:58Европа лигаси. "Аякс" турнирдан чиқиб кетди, "Лацио" кейинги босқичда!  1 00:40Европа лигаси. "Рома" юришини тўхтатди  51 00:12Конференциялар лигаси. "Челси" - "Копенгаген" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 00:06Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Реал Сосьедад" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  2 23:46Германия термасининг Италияга қарши ўйинлар учун қайдномаси эълон қилинди  4 23:25Руни: "МЮдан 10-15 футболчи кетиши керак"  3 23:17Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Риёд" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:41Асрор Ғофуров собиқ жамоасига қайтди  3 22:20Суперкомпьютер ЕЧЛ ғолибини тахмин қилди  35 21:38ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 21:12УЕФА Альварес вазияти бўйича баёнот берди  29 20:54"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  6 20:30Владимир Бубанья: "Охиригача "Андижон" жавобини кутдим"  11 19:59Мбаппе Франция термасига қайтмоқда  8

Сергей Лушан: "Учрашувдан кўнглим тўлди" News

Сергей Лушан: "Учрашувдан кўнглим тўлди"

"Бунёдкор" - "Нефтчи" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Сергей Лушан қатнашди.

"Учрашувдан кўнглим тўлди. Йигитлар барча кўрсатмаларимни яхши бажаришди. Лекин ҳужумлар ташкил қилишда хотиржамликни йўқотиб қўйишди. Умуман олганда чемпионатнинг биринчи учрашуви яхши ўтди дея оламан.

Рақиб жамоанинг мавсум олди учрашувларини ўргандик. Ушбу баҳсда ўз ўйинмизни шакиллантиришга ҳаракат қилдик. "Нефтчи" кучли жамоа.

Ротатцияларга келадиган бўлсак, "Ал Наср"га мағлуб бўлганимиздан сўнг қаердадир хато бор деб ўйладик ва таркибни ўзгартирдик. Футболчиларимга эътироқ йўқ.

Аҳмадалиевни анчадан бери танийман. Дебют ёмон ўтди дея олмайман. Баъзи вазиятларда кичик хатолар бўлди ва у тез орада бу олий лига эканлигини тушуниб олади. Аҳмадалиев умидли ёшларимиздан бири.

Карпенко ақлли футболчи ва ўйновчи мураббий. У ҳар қандай жамоада сафида учрашувларда тўлиқ ўйнай олади. Аммо бизнинг сиёсатимиз бошқача. Жамоамиз ёшларга катта эътибор қаратган. "Бунёдкор" Ўзбекистон учун ёш футболчилар етиштириб беради. Олдимизда ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 бор. Россия борасида билмадимку, аммо Қатардаги мундиалда иштирок этиш учун футболчи тайёрлашимиз лозим" - деди "Бунёдкор" устози.


Жасур Асланов

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика