Latest news

23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  0 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  6 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:13"Женоа" — "Интер". Таркиблар маълум  0 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  35 21:04"Самсунспор" — "Башакшехир". Таркиблар маълум  19 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  7 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  3 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  14 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4

Сергей Лушан: "Дурангдан қониқдим" News

Сергей Лушан: "Дурангдан қониқдим"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган АГМК - “Сўғдиёна” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Жуда оғир ўйин. Кучга таянган ҳолда ўйин намойиш этадиган жамоага қарши ўйнадик. Таркибида бунчалик кўп бўйдор футболчиларни фақат Англияда кўргандим. Шунга қарамай бугун очко қўлга киритдик.

Натижадан қониқдим. Жамоамда у қадар кўп маҳоратли футболчилар йўқ. Айни пайтда тахминан 12 нафар футболчи бор. Қолганлар ёшлар жамоасидан олинмоқда.

Йигитларга раҳмат, улар босимни енгиб ўтишди. Ўйиндан ўйинга юришда давом этамиз. Ҳозирча мақсадимиз имкон қадар юқорига кўтарилиш.

Кеча ёшлар жамоамиз сафида бир футболчи жуда жиддий жароҳат олди. Бугун футболчилар ана шу йигитча учун ҳам ўйнашди.

Бир қатор футболчилар жамоамизни тарк этди. Менинг футболга қарашларимга мос келмагани учун 3 футболчи билан дўстона хайрлашдик. Уларни эркин агент сифатида қўйиб юбордик. Бундай ёшда захирада ўтиргандан кўра бошқа жамоада ўйнаган яхшироқ", - дейди Сергей Лушан.

 


 

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика