Latest news

17:32Суперлигада 17-турнинг энг яхшилари   0 16:49"Бунёдкор" ва "Шўртан" ўзаро дуранг қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:24Эксперт фикри. Миодраг Радулович: "Нефтчи" - "Насаф" натижасини олдидан айтиб бўлмайдиган ўйин, бу тур жадвалда жиддий ўзгариш қилиши мумкин"  3 16:18"Челси" ва "Ливерпуль" МЮнинг мақсадини илиб кетмоқчи  0 15:21"Арсенал" ва "Барселона" собиқ футболчиси Бразилия клубига ўтди  0 14:54Расман: МЮ Шешкони "Лейпциг"дан 76,5+8,5 млн еврога сотиб олди  3 14:14"Реал" Гонсало билан шартномани 2030 йилгача узайтирди. Ҳужумчи асосий жамоага ўтказилди  3 13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  1 13:20Галлахер АПЛга қайтиши мумкин  0 12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  3 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  4 11:35Родри яна жароҳат олди  5 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   2 11:04Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"  0

Сергей Ковшов: "Пахтакор" билан дуранг ўйнасак ҳам сенсация бўлади" News

Сергей Ковшов: "Пахтакор" билан дуранг ўйнасак ҳам сенсация бўлади"

"Андижон" - "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Сергей Ковшов қатнашди.

"Биринчи навбатда мухлисларни, раҳбариятни ва футболчиларимизни олий лигада қолганимиз билан табрикламоқчиман. Рақиб ҳам олий лигада қолиш учун курашмоқда. Бугун майдон сифати одамни хафа қилди. Ёзда майса яхшироқ эди, ҳозир эса жуда ҳам аянчли аҳволда. Раҳбариятдан бунга эътибор қилишларини сўраб қолардим. Ҳисобни очдик, аммо орадан кўп ўтмай гол қўйиб юбордик. Ғалаба қозонсак бутун жамоа ғалаба қозонади, мағлуб бўлса барча мағлуб бўлади. Битта одам хато қилса бутун жамоага таъсир қилади".

"Сўнгги турда Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўламиз. Биз бор кучимиз билан ўйнаймиз, жамоамиз шаъни учун ўйнаймиз. Мен учун ҳам қизиқарли бўлади. Бизнинг йўқотадиган нарсамиз йўқ. Рақиб чемпион бўлмоқчи, биз Тошкентда хатто дуранг қайд этсака ҳам супер сенсация бўлади. Шундай экан курашамиз", - дейди Сергей Ковшов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика