Сарри: "Келаси мавсумда "Наполи" Италия чемпионатида ғолиб бўлиши мумкин"
29 may 2017 16:41
News
Сарри: "Келаси мавсумда "Наполи" Италия чемпионатида ғолиб бўлиши мумкин"
"Наполи" бош мураббийи Маурицио Сарри жамоа келаси мавсум А Серияда ғолиб бўла олиши ҳақида саволга жавоб берди.
"Сўнгги беш ойда "Наполи" яхши ҳолатда эди. Аммо "Ювентус" ва "Рома" ҳам шундай.
Келаси мавсум скудетто ғолибига айлана оламизми? Келажакни олдиндан башорат қила олмайман. Аммо агар мавсумнинг биринчи қисмидагидек ўйнасак, йўқ. Агар чемпионатнинг иккинчи қисмидагидек ҳаракат қилсак, ҳа, соврин учун кураша оламиз" - дейди Сарри.
Link :
Source : Corriere dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments