Latest news

12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  0 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  1 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  6 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  24 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5

Сардор Рашидов: “Охирги турда ким Жаҳон чемпионатига чиқиши ҳал бўлади” News

Сардор Рашидов: “Охирги турда ким Жаҳон чемпионатига чиқиши ҳал бўлади”

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш учинчи гуруҳ босқичи доирасида Қатар терма жамоасини кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Ушбу баҳсдан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Сардор Рашидов ўз фикрларини билдирди.

“Қатар терма жамоасига қарши чрашувда қийинчилик билан ғалаба қўлга киритилди. Ушбу баҳсни ойнаижаҳон орқали томоша қилган ва стадионга ташриф буюрган мухлислар хурсанд бўлди, дейб ўйлайман. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. Насиб қилса кейинги ўйинларда ҳам ғалабага эришамиз. Учрашувдан олдин Қатар терма жамоаси ҳақида мураббийларимизга етарлича маълумотлар бериб турдим. 


Кейинги турда сафарда Эрон терма жамоасига қарши баҳс олиб борамиз. Ушбу учрашув жуда ҳам қийин бўлади. Эрон терма жамоасини мағлубиятга учратиб 3 очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Эрон, Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоаларида мундиал йўлланмасини қўлга киритиш учун имкониятлар етарлича. Бу нарса сўнгги тургача сақланиб қолса керак, деб ўйлайман. Охирги турда ким Жаҳон чемпионатига чиқиши ҳал бўлади”, - дейди Сардор Рашидов.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Rating: +63   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика