Latest news

00:36Клаудио Раньери "Рома"га келаётганини тасдиқлади. Тез орада клуб мураббийни таништиради  1 23:52Машарипов ва Турғунбоев сафга қайтди. Ўзбекистон МТЖ Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  1 23:29Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  2 22:54Флик "Барселона"га "Байер" ҳимоячисини олиб келмоқчи  1 22:30Умар Эшмуродов ФИФА сайтига интервью берди  3 22:02Тебас: "Мбаппе "Реал"га келганда, энди уларни мағлуб қилиб бўлмайди дейишганди. Футбол математика эмас"  7 21:35Қатар термаси бош мураббийи Маркес Лопес: "Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини алоҳида ўргандик"  11 20:57Ансу Фати яна жароҳат олди. Футболчи бу сафар қанча муддатга сафдан чиқди?  6 20:30"Рома" Туркия бош мураббийи билан алоқага чиқди  3 20:02Бентанкур корейслар ҳақидаги хазили туфайли 7 ўйинга четлатилиши мумкин  0 19:41Киммих "Бавария"дан кетадими? Футболчи жавоб берди  0 19:14Тедеско бош мураббий экан Куртуа Бельгия термасига қайтмайди  2 18:38Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши ўйин олди матбуот анжумани (тўлиқ)  54 18:09Мойес Англия Премьер-Лигасига қайтиши мумкин  0 17:45Сульшер қайси жамоа учун мураббийликка қайтишини айтди  1

Санжар Турсунов: “Оқ бўрилар” қишки овга чиқади News

Санжар Турсунов: “Оқ бўрилар” қишки овга чиқади

Украина чемпионатида қатнашаётган “Ворскла” жамоаси аъзоси бўлган ўзбекистонлик қанот ҳужумчиси Санжар Турсуновдан “Полтовшина Спорт” газетаси журналисти интервью олди.
Айни пайтда Австралияда 2015 йил 9-31 январь кунлари бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига Ўзбекистон терма жамоаси билан тайёргарлик ўтказаётган Санжар Турсунов Степан Шифо исмли журналистлар билан суҳбатда Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги режалари билан ўртоқлашади.

“Кўриб турганингиздек, мавсумлар оралиғидаги таътилни бошқа жамоадошларимдан фарқли равишда футбол ўйнаш билан ўтказмоқдаман. Биз терма жамоамиз билан Осиё Кубоги учун ўйинларга қаттиқ тайёрланяпмиз. Ниятимиз финалда ҳам ғалаба қозониб, совринга эга чиқиш. 10 декабрь куни “оқ бўрилар” қишки овни бошлашади”, – дейди Санжар Турсунов.

У шунингдек, “Ворскла” жамоасидаги дўстлари уни турнир давомида руҳан қўллаб-қувватлашларига ҳамда жамоа раҳбарияти турнир якунлангач, унга қўшимча таътил кунлари қўшиб беришига умид қилишини маълум қилиб ўтган.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогига тайёргарлик жараёнининг охирги босқичи сифатида 17-29 декабрь кунлари БААда йиғин ташкил қилади ҳама 20 декабрь куни Иордания билан, 25 декабрь ва 28 декабрь кунлари Ироқ билан икки марта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. 29 декабрь куни эса Санжар Турсунов ўзининг 28 ёшга чиққанини нишонлайди.

“Полтовщина Спорт” газетаси журналисти ўз мақоласида Ўзбекистон терма жамоасидаги бошқа машҳур футболчилар, Виталий Денисов, Одил Аҳмедов, Александр Гейнрих ва Тимур Кападзеларнинг номларини санаб, турнир давомида таҳририят ходимлари Ўзбекистонга мухлислик қилиши ҳақида айтиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика