Latest news

19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  4 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  1 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  8 16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  18 16:25Обамеянг собиқ жамоасига қайтмоқда  0 16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  36 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  4 15:26Андрей Лунин "Реал"даги келажагини ҳал қилди  0 14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  7 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  2 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  1 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1

Санжар Ризаев: "Янги 2014 йил сайт ижодкорларига омад ва муваффақиятлар олиб келсин" News

Санжар Ризаев: "Янги 2014 йил сайт ижодкорларига омад ва муваффақиятлар олиб келсин"

ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев сайтимиз ва мухлисларимизни янги йил билан табриклади.
31 декабрь куни соат 00:00ни кўрсатиб, Янги йил кириб келиши билан дунё аҳолиси бир-бирини ана шу воқеа билан табриклай бошлайди. Зеро, эски йилнинг тугаши-ю, янги йилнинг бошланиши оддийгина тақвим ўзгариши эмас. Ким учундир бу хайрлашиш, ким учундир қаршилашиш дегани. Кимдир Янги йилда янги режалар билан янги ҳаётга қадам ташлайди. Кимдир эса эски одатларини ташлашга қарор қилади. Зеро, инсон шундай яралган. У янги тонг, эртани, янги ҳафта, ой ва йилни кутиб яшайди. Ўзгариши учун, албатта.

Мен истардимки, ўзгариш учун одамлар, инсонлар янги йилни кутмасинлар. Янги йил фақат оддийгина тақвимдаги ўзгариш бўлиб қолсин. championat.asia ижодкорларига ҳам 2013 йилнинг 31 декабри ва 2014 йилнинг биринчи январини хабарларга тўла оддий иш кунидек ўтказаётгани учун ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан. Янги 2014 йил сайт ижодкорларига омад ва муваффақиятлар олиб келсин. Йилнинг 12 ойида, ҳафтанинг 7 кунида, куннинг 24 соатида мана шундай оператив ишлашда давом этсинлар. Чунки, биз "CА"ни ўқиймиз!

Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати номидан "CА"ни, унинг ижодкорларини, ўқувчиларини Янги 2014 йил билан ТАБ-РИК-ЛАЙ-МАН!!!


Санжар Ризаев ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика