Latest news

13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  1 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  0 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  47 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  26 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1

Салимжон Зокиров: “Биринчи лигада иштирок этиш учун шароитга эгамиз” News

Салимжон Зокиров: “Биринчи лигада иштирок этиш учун шароитга эгамиз”

Бу йил Фарғона вилоятидан қайси жамоанинг биринчи лигада иштирок этишини билишга ҳаракат қилдик.
“Қўқон-1912”дан ташқари Марғилоннинг “Атласчи” ва Ёзёвон туманининг “Ёзёвон-лочинлари” ҳам бу йил биринчи лигада иштирок этиши тахмин қилинаётганди. Аммо бу икки жамоа ҳам пулькада йўлланмани қўлга кирита олмаган. Адашмасак. “Атласчи” Тошкентда ўтказилган пулькада ҳам иштирок этмаганди. Илгари футболчилик даврида дарвозабон сифатида ўйнаган Салимжон Зокиров бугунги кунда “Ёзёвон-лочинлари” жамоасини бошқариб келмоқда. Мураббийнинг айтишича унинг жамоаси бу йил биринчи лигада иштирок этишга ҳар томонлама тайёр.

- Тўғриси, бу йил Фарғонадан қайси жамоалар биринчи лигада иштирок этишини билмайман. “Атласчи” ёки “Ёзёвон-лочинлари” бу борада асосий номзод эканлиги аниқ. Биз вилоят футбол федерациясига жорий мавсум биринчи лигада иштирок этишга тайёр эканлигимиз ҳақида маълум қилганмиз. Ҳозирги кунда қайси жамоалар иштирок этиши ҳақида ҳам тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. Қайсидир клуб ўйнайман деб ҳозирлик кўраётган бўлса, яна қайсидир жамоанинг эртаси мавҳум турибди. Менимча энди бу масала 21 февраль куни қуръа ташлаш маросимида аниқ бўлса керак.

- Сизга фақат шуни айтишим мумкинки, бу йил “Ёзёвон-лончилари” жамоаси биринчи лигада иштирок этиш учун тайёр. Бунинг учун бизда барча шароитлар мавжуд. Лекин таҳминимча барибир йўлланма “Атласчи”га берилса керак. Чунки Марғилон шаҳри жамоасининг бу борадаги имконияти барибир истаймизми йўқми юқори. Қолганини вақт кўрсатади.

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика