Latest news

22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  12 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  23 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  4 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  31 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12

Руслан Аҳмедов: "Биринчи бўлимда гол ўтказмасак ютқазмаслигимизни айтгандим" News

Руслан Аҳмедов: "Биринчи бўлимда гол ўтказмасак ютқазмаслигимизни айтгандим"

“Хоразм” – “Андижон” (0:1) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов иштирок этди.

Ўйин ҳақида

-  Биринчи навбатда “Андижон” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Дуранг натижа бўлганида адолатли бўларди. Бундай тажрибали жамоага нисбатан хавфли вазиятларни кўп ярата олмаслигимизни билгандик. Биринчи бўлимда кўпроқ ҳимояландик. Иккинчи бўлимда эса ҳужумга эътиборни оширдик. Тактик жиҳатдан рақибга қарши тайёргарлик кўргандик. Йигитларимиз имкон даражасида ўйнашди. Лекин тажрибамиз етмади. Биринчи бўлим охирларида бироз мувозанатни йўқотиб қўйдик. Боз устига “Андижон” стандартда яхши қуролланган. Уларнинг энг хавфли қуроли мана шунда – аутлар, бурчак ва жарима зарбарларидаги стандартлардир. Учрашув мобайнида барибир бизга мувозанат етишмади. Барибир ўйин учун футболчиларга раҳмат айтдим. Энди кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз.

-  “Хоразм” жамоаси иккинчи даврада ижобий томонга ўзгаришни бошлади. Ўзингиз хоҳлаган ўйинни йўлга қўя олдингизми?

-  Ҳа, аста-секин бўляпти. Таркибни ёшартирганмиз. Мавсум бошига нисбатан энди камроқ хатолар қиляпмиз. Аста-секин ўйинчиларимизнинг тажрибалари ортяпти. Футболда мураббийга натижа қилиш учун уч йил вақт бериш керак. Дастур бўйича ишлашда давом этяпмиз. Режаларимизни 60-70 фоизга амалга оширишга ҳаракат қиляпмиз.

-  “Хоразм” биринчи даврада “Андижон”ни қабул қилиб 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бу сафар ютқаздинглар. Ўша учрашув билан таққослаган рақиб жамоа ўйинида қандай ўзгаришларни кўрдингиз?

-  Биз кўпроқ ҳимояда ўйнадик. Иккинчи таймда қарши ҳужумлар бўлди. Умуман олганда, “Андижон”нинг ўйини ўзгармади. Бу ўйинга тайёргарлик кўргандик. Футболчиларга агар биринчи таймда гол ўтказиб юбормасак ютқазмаймиз деб айтгандим. Балки яратилган вазиятлардан фойдаланганимизда бошқача бўларди. Афсус, биринчи бўлим охирларида гол ўтказдик ва натижа шундай бўлиб қолди. Озроқ ҳаяжон ҳам бўлди. Янги стадиондаги биринчи ўйин эди. Афсуски, мухлисларимизни байрам билан қувонтира олмадик. Майли, келаси учрашувга тайёргарлик кўрамиз. Ўйинлар давом этади. “Хоразм” мухлисларини хурсанд қиламиз. 

-  Майдон ҳолати ҳақида фикрингиз?

-  Майдон чими аъло даражада, 4 баҳо. Лекин ўзимиз ҳам бу майдонда кам машғулот қилдик. Иккинчи таймда қанотлар орқали ҳаракат қилдик. Бу майдонда энди ўйнаяпмиз ва ҳали майдонни сезиш у қадар яхши эмас.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика