Руминияда асосий таркибда майдонга тушган футболчини ўйиннинг 24-сониясида алмаштиришди. Нега?
11 mar 2020 13:34
News
Руминияда асосий таркибда майдонга тушган футболчини ўйиннинг 24-сониясида алмаштиришди. Нега?
Душанба куни "Клуж"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Разван Фика Руминия чемпионатида асосий жамоа сафида дебют қилди.
Йигитчанинг биринчи ўйини жуда қисқа бўлди: Фика майдонда ўтказган 23 сониясидан сўнг алмаштирилди. Дан Петреску ёш футболчи ўрнига Александр Пуэнани майдонга туширди.
Нега? Наҳотки Разван ярим дақиқа ичида алмаштириладиган даражада омадсизликка учраган бўлса? Йўқ, ҳаммаси оддийроқ. Руминияда қуйидагича қоида бор: Ҳар бир жамоанинг асосий таркибида 21 ёшгача бўлган икки футболчи жой олиши керак. Уларнинг бири баҳсни охиригача ўйнаши лозим, иккинчисини эса "катта футболчи"га алмаштириш мумкин.
Биринчи бўлимдаги бундай ўзгаришлар - Руминия чемпионатида жуда машҳур. "Астра" ҳамда "Клуж" ўртасидаги августда ўтказилган баҳсда (3:2) иккала мураббий биринчи бўлимдаёқ ёшларни алмаштиришган.
Аммо 23-сониядаги ўзгариш - қоидаларга қарши курашувчилар ўртасида рекорд.
Кэтэлин Иту (тўқ қизил либосда)
Умуман олганда, "Клуж"да ўйинни асосий таркибда бошлаб, биринчи бўлимда алмаштириладиган футболчи ролини Кэтэлин Иту бажаради. Аммо 20 ёшли футболчи "Газ Метан" биланни ўтказиб юборгани учун Фика бу ишни бажарди.
Comments