Latest news

00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 00:21ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Интер", ПСЖ – "Ньюкасл" ва бошқа эътиборли учрашувларнинг бошланғич таркиблари маълум  0 00:10ЕЧЛ. "Барселона" – "Копенгаген". Таркиблар аниқ!  1 00:02ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  7 23:56ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Галатасарой". Ҳусанов асосий таркибда!  6 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  1 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  7 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  5 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  20 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  38

Конференциялар Лигасида ақлдан оздирадиган ҳикоя News

Конференциялар Лигасида ақлдан оздирадиган ҳикоя

"Сивасспор" аэропортда формасини йўқотди ва рақибнинг оқ либосида ўйнади.

Пайшанба куни Конференциялар Лигаси еврокубоклардаги энг ноёб сюжетни тақдим этди.

Туркиянинг "Сивасспор" жамоаси маҳаллий "Клуж"га қарши ўйнаш учун Руминияга учиб келди ва ушбу мамлакат аэропортида уларнинг ўйин формалари солинган чамадон йўқолгани аниқланди.

Захира либослари йўқ эди ва ўйин стартига саноқли соатлар қолганди. 

Кейинроқ шортилар топилди (эҳтимол, улар бошқа чамадонда бўлгандир). Аммо жамоа футболкаларсиз қолганди. 

Янгиларини сотиб олиш ҳам имконсиз эди. Гап шундаки, "Сивасспор"нинг либослар тўплами Туркиянинг Tony Montana мода бренди томонидан ишлаб чиқарилар эди, улар Туркиядан ташқарида сотилмасди.

"Барча саъй-ҳаракатларимизга қарамай, биз либослар тўпламини топа олмадик. Жамоа вазиятдан муқобил йўл билан чиқади", – дея баёнот билан чиқишга мажбур бўлди Туркия клуби.

Рақиб жамоа эса ёрдам қўлини чўзди: ЧФР меҳмонларни Nike'дан оқ либослар билан таъминлади. "Сивасспор" уларга ўз логотипларини ёпиштириб ўйнаш учун майдонга чиқди.

Аҳамиятли жиҳати, "Сивасспор" жамоаси дарвозабони либоси ҳақиқий эди. Афтидан, посбон Али Вурал ҳар эҳтимолга қарши либосини ўзи билан олиб юрган. Бироқ бу манзара, умуман олганда, ташқаридан эпик кўринарди.

Иккинчи таймда ёпиштирилган клуб эмблемалари бироз очилиб қолди. Лекин бутунлай тушиб қолмади. 

Бизга яхши таниш бўлган Аҳмад Мусанинг либоси анча катта келди (футболчи либоси ичида сузиб юрарди).

Иккинчи бўлимда "Сивасспор" устози Риза Чалимбай Puma либосида чиқиб келди.

Буларнинг барчаси туркияликларнинг ғалабасига халал бермади: ўйиннинг 28-дақиқасида 34 ёшли Макс Градель пенальтидан гол урди ва шундан кейин мезбонлар ўзига кела олишмади. Шу тариқа, "Сивасспор" ва "ЧФР Клуж" ўртасидаги учрашув 1:0 ҳисобида меҳмонлар ғалабаси билан якунланди. Туркия жамоаси мезбонларга кўрсатган ёрдами ва меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик билдирди. 

Бироқ формаларнинг топилгани ёки йўқлиги ноаниқлигича қолмоқда.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика