Latest news

17:21​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК. Таркиблар аниқ!  0 17:00Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  17 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафга чиққани маълум бўлди  2 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  4 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  4 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  21 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5

Руфат Акрамхўжаев: "Насаф" билан ўйинда футболчиларимизнинг даражаси қандайлиги билинди" News

Руфат Акрамхўжаев: "Насаф" билан ўйинда футболчиларимизнинг даражаси қандайлиги билинди"

Суперлиганинг олтинчи туридан ўрин олган "Насаф" - "Сурхон" (6:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руфат Акрамхўжаев фикрлари билан ўртоқлашди





"Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ушбу учрашув футболчиларимизнинг даражасини кўрсатиб қўйди. Тактик ва жисмоний томондан қай даражада тайёрлиги билинди. Биринчи бўлимда ҳаммаси кўнгилдагидек бўлди. Иккинчи бўлим бошидаги иккита гол ҳаммасини ўзгартириб юборди. Бу руҳий томондан ҳам йигитларга таъсир қилди.

Сўнгги учрашувларда ўйинимиз қовушмаётганига сабаб сифатида бирор нарсани кўрсата олмайман. Қайсидир жойда биздан омад юз ўгирмоқда. Яна нимадир етишмаяпти. Ўтказиб юборган голларимиз футболчиларга руҳий томондан зарба бўлди. "Насаф" жамоаси қанотларда яхши ҳужумлар ташкил қилишини билар эдик. Голдан сўнг ўйин суратини ўзгартириб ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилдик. Афсуски бунга эриша олмадик.

Бу йилдан ёшларга эътибор қаратишни бошладик. Жамоамизда 3-4 нафар тажрибали ижрочи бор. Уларнинг ёрдамига таянамиз",- дейди Руфат Акрамхўжаев.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика