Latest news

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Рўзиқул Бердиев ва Игорь Сергеев октябрь ойи лауреатлари News

Рўзиқул Бердиев ва Игорь Сергеев октябрь ойи лауреатлари

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ва “Championat.asia” ҳамкорлигида ташкил этилган ой лауреатларининг навбатдаги ғолиби аниқланди.

Унга кўра Қаршининг “Насаф” клуби бош мураббийи Рўзиқул бердиев 71 очко тўплаб октябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Октябрь ойида Бердиев бошчилигидаги “Насаф” клуби “Нефтчи” ва “Сўғдиёна”ни мағлуб этди, “Бунёдкор” ва “Динамо” билан дуранг ўйнади. Бундан ташқари ўтган ой “аждарлар” ўз тарихида ил кбор Ўзбекистон кубогини қўлга киритишди. Рўзиқул Бердиев августда ҳам ойнинг энг яхши мураббийи номига сазовор бўлган эди.

Ундан кейинги ўринни 56 очко тўплаган “Андижон” устози Сергей Ковшов банд этди. Андижонликлар октябрь ойида чемпионатда 4та ўйин ўтказиб уларнинг 3тасида ғалабага эришишди.

Кучли учликни “Локомотив” клуби бош мураббий лавозимини бажарувчиси бўлган Андрей Микляев якунлаб берди. Микляев 45 очко тўплади. “Темирйўлчилар” ушбу мураббий қўл остида ўтган ойда чемпионатда учта ўйин ўтказиб уларнинг барчасида рақибни мағлуб этишди.

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев октябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Ўтган ойда “Сўғдиёна”, “Динамо” ва “Машъал” (2та) билан ўйинларда жами 4та гол урган Сергеев сўровномада 63 очко тўплади. Таъкидлаш лозимки, ҳужумчи июнь ойида ҳам ушбу сўровномада энг яхши футболчи деб топилган эди.

Ундан кейинги ўринни “Навбаҳор” ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов банд этди. Ўтган ойда тўртта ўйинда тўртта гол урган футболчи 42 очко жамғарди. Учинчи ўринда “Андижон” клуби ҳужумчиси Анвар Бердиев қайд этилди. Октябрда 4та ўйинда 3та гол урган тажрибали футболчи 40 очко тўплади.

Октябрь ойи сўровномаси натижалари


Октябрь ойи сўровномаси натижалари

 

Ўрин     

Мураббий

I

II

III

IV

V

Жами    

1

Рўзиқул Бердиев

12   

2    

1    

-     

-    

71

2

Сергей Ковшов

2

7

5

1

1

56

3

Андрей Микляев

1

3

7

2

3

45

4

Бобур Зуҳриддинов    

1

2

2

2

8

31

5

Бахтиёр Бобоев

-

2

1

9

2

31


 

Ўрин     

Футболчи

I

II

III

IV

V

Жами   

1

Игорь Сергеев

7     

5    

2    

1    

-     

63

2

Шаҳбоз Эркинов         

3

2

5

1

2

42

3

Анвар Бердиев

1

6

2

1

3

40

4

Артур Геворкян

4

1

2

-

2

32

5

Достон Ҳамдамов

1

2

-

5

2

25

6

Марат Бикмаев

-

-

2

3

3

15

7

Илҳом Шомуродов

-

-

2

3

1

13

8

Акмал Шораҳмедов

-

-

-

1

1

3

9

Мурод Зуҳуров

-

-

1

-

-

3

10

Неманья Яничич

-

-

-

-

1

1


 

Ким кимга овоз берди. Тўлиқ рўйхат

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика