Latest news

21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 21:27Конференциялар лигаси саралаши. "Петрокуб" - "Сабаҳ" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 21:17Конференциялар лигаси саралаши. "Черно море" - "Истанбул Башакшеҳир" баҳси асосий таркиблари маълум!  7 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  0 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  2 19:33"Бавария" аъзоси трансфери яна кун тартибида – "Арсенал" чекинишни истамаяпти  0 19:10"Манчестер Юнайтед"ни кучлилар даврасига қайтарадиган 5 қадам. Қиммат ҳужумчилар — бошланиши  0 18:44Неймар фаолиятини Европа клубларидан бирида давом эттириши мумкин  1 18:16"Реал" Родри учун "Манчестер Сити"га 115 миллион евро таклиф қилмоқчи  8 17:49"Нефтчи" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  4 17:28"Ливерпуль" Конатени "Реал"га қўйиб юбормоқчи эмас  2 16:59Breaking! Исак "Ньюкасл"дан кетиш ниятида  4 16:37Жорже Жезуш: "Роналду – катта масштабдаги шахс"  13 16:09Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "ОЧЛ 2 гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз"  1

Рўзиқул Бердиев: “Сафарда дуранг ёмон натижа эмас, бироқ биз ғалабага эришмоқчимиз” News

Рўзиқул Бердиев: “Сафарда дуранг ёмон натижа эмас, бироқ биз ғалабага эришмоқчимиз”

“Ал-Аҳли” – “Насаф” учрашувидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб “Насаф” устози Рўзиқул БЕРДИЕВ ва жамоамиз ҳужумчиси Илҳом Шомуродов журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.
Рўзиқул БЕРДИЕВ:-Эртанги ўйинда ҳар иккала жамоа фақат ғалаба учун майдонга чиқади. Фақат ким ўйинни яхшироқ ташкил этса, омад кимга кўпроқ кулиб боқса ўша жамоа уч очко эгасига айланади. Ўйлашимча, гуруҳимизда барча жамоада имконият бир хил. Сафарда дуранг? Эртанги ўйинда дуранг ёмон натижа ҳисобланмайди. Лекин биз бу ўйинга фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Ўтган турда ўз хатоларимиз эвазига Жиддада мағлуб бўлдик. Бу сафар бундай хатоларни такрорламасликка уринамиз. Рақибимиз гуруҳда сўнгги поғонада бораётгани бу унинг кучсиз дейишга асос бўлолмади. Сабаби дубайликлар таркибида яхши, шаклланган футболчилар бор. Таркибимизда жароҳатланган футболчилар йўқ. Жамоамизнинг ўз ўйин услуби бор. Жиддий рақибга қарши очиқ футбол намойиш этмаслигимиз мумкин. Лекин тартибли ўйин кўрсатиб, ўзимиз учун керакли натижага эришмоқчимиз.  “Ал-Аҳли”нинг ОЧЛ ва ўз чемпионатидаги ўйинларини кўрдик. Кучли футболчи ва кучли мураббийга эга жамоа. Бундан керакли хулосалар чиқарди. Эртага бизга осон бўлмайди.


Илҳом ШОМУРОДОВ:-  Ўйинга жидий ҳозирлик кўрдик. Йигитлар эртанга баҳсга 100 фоиз тайёр. Насиб этса, ижобий натижага эришиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтиш ниятидамиз.

-Жепаров Ўзбекистоннинг Осиёдаги энг кучли футболчси. Сизга у сингари бошқа давлатлардан таклиф тушса тўп тепасизми?
- Ҳақиқатан ҳам, Жепаровни бутун Осиё танийди. У бежизга икки карра қитъамизнинг энг яхши футболчиси деб топилмаган. Ҳозирча “Насаф” билан шартномам бор. Албатта, ҳар бир футболчи Европа ва Осиёдаги кучли жамоаларда тўп тепиш нияти бўлади. Балким келгусида топ жамоаларда тўп тепиш насиб этар...
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика