Latest news

01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  4 01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  4 00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0 00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0 23:57Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"  4 23:31"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили   2 23:16Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади  10 22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  2 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  13 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  3 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" Геворкянга боғланиб қолмаганди" News

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" Геворкянга боғланиб қолмаганди"

Олий лиганинг 18-тур доирасидаги "Обод" - "Насаф" (0:3) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

- Бугун ишончли ғалабага эришдик. Таъкидлаб ўтиш жоиз, "Обод" жамоаси яхши таассурот қолдирди. Уларда ҳам гол уриш учун бир қатор вазиятлар юзага келганди. Қисқа қилиб айтганда, бугун тажриба ва маҳорат бобида устунлик қилдик. "Насаф" савия жиҳатдан "Обод"дан устунлиги кўринди. Айнан шунинг эвазига ғалаба қозондик.

Ғалаба ва бугунги ўйин учун футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман.

Жамоамиз таркибида давралар оралиғида бир қатор ўзгаришлар бўлди. Тўпни қабул Қилиш ва назорат қилишда яхши ўйнаш учун жамоага вақт керак, деб ўйлайман.
"Шўртан" ва "Олмалиқ" жамоаларига қарши баҳсларда ҳам тўпни назорат қилиш бобида техник хатоларга йўл қўйгандик. Албатта бу камчиликлар устида иш олиб борамиз. Ўйинимизни янада кучайтириб бормоғимиз лозим. Чунки олдимизда жиддий ва кучли рақибларга қарши ўйинлар турибди.

Красич жисмоний жиҳатдан ҳали тўлиқ тайёр эмаслиги боис бугунги учрашувда бошқа футболчини майдонга туширдик.

Бўш ўйин? Жамоамиз таркибида янги футболчилар пайдо бўлди. Охирги тўртта учрашувлардан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, фақатгина "Шўртан"га қарши беллашувда жамоамиз ўз ўйинини кўрсата олганди. Қолган баҳсларда камчиликлар кўзга ташлангани бор гап.
Бугун бўшроқ ўйнаганимизга сабаб сифатида "Обод"нинг ҳам катта қаршилигини айтиб ўтган бўлардим. Бу камчиликлар устида бош қотиряпмиз ва ишлашда давом этамиз.

"Насаф" чиройли ва мазмунли футбол кўрсатиши учун озгина вақт керак.
Геворкян? Йўқ, Артурнинг кетгани билан жамоамизнинг ўйини бўшашиб қолди, деган фикрга қўшилмайман.

"Насаф" жамоасида жамоавий ўйин борлигини барча билади. Тўғри, Артур Геворкян жамоамиз етакчиси, сардори, барча стандарт вазиятларини унга ишониб топширардик. Лекин "Насаф" Геворкянга боғланиб қолмаганди.

МТЖга жамоадан кимларни тавсия қилган бўлардим? Бу нарса менинг вазифамга кирмайди. Ишончим комил, терма жамоа мураббийлар штаби бизнинг футболчиларни ҳам чуқур кузатиб боришмоқда. Улар билан деярли ҳар доим алоқадамиз ва улар футболчиларнинг ҳолати ҳақида биздан сўраб туришади.
Мен миллий терма жамоалардаги барча мураббийларнинг қарорини тўғри қабул қиламан. Улар қайси футболчилар керак бўлса ёки ким уларнинг ўйин услубига мос тушса, ўшаларни жалб этишади.

Бизнинг футболчилар ҳам доимо тайёр бўлишлари керак ва уларга ҳам албатта имконият бўлади, деб ўйлайман.

Шаҳбоз Эркиновнинг маҳорати ва ўйинига шубҳаланмаймиз.  Эркиновнинг ўйинини биламиз ва унинг имкониятлари борасида тасаввурга эгамиз. Эркинов ҳам жамоамизга яқинда келиб қўшилди ва унга ҳам бироз вақт керак. Шаҳбоз Эркинов ҳали бизга кўп фойдаси тегади.

Кейинги турда "Пахтакор"га қарши дуч келамиз. Бу каби катта афишали беллашувлар олдидан жамоани алоҳида руҳий тарафлама тайёрлаш ҳам шарт эмас. чунки улар учрашув қиймати ва аҳамияти қай даражада эканлигини тушунишади ва билишади. Биз албатта уларга керакли сўзларни топиб берамиз. Аввало футболчиларнинг ўзлари юқори тайёргарликда бўлишлари ва ўз кучларига ишонмоқлари зарур. Ўшандагина кўзланган мақсадга эришса бўлади. Жамоамизнинг кейинги рақиблари чинакамига жиддий жамоалар бўлади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика