Рўзиқул Бердиев: "Металлург" биз учун ноқулай рақибга айланиб бормоқда"
15 may 2015 21:31
News
Рўзиқул Бердиев: "Металлург" биз учун ноқулай рақибга айланиб бормоқда"
"Футболда мағлубият ва ғалабалар бўлиб туради. Бугунги ўйинда имкониятни бой беришни кутмагандик. Лекин бугун кутилган натижани қўлга кирита олмадик. Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида айтадиган бўлсам, бошқа тажрибали футболчиларга имконият бердик. Сўнгги йилларда "Металлург" биз учун ноқулай рақибга айланиб бормоқда. Шоҳруҳ Гадоев "Навбаҳор" билан ўйинда ҳам ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантириш олганди. Бугун ҳам бу ҳолат такрорланди. Унга бу борада танбеҳ берганмиз. Футболчи ҳакамнинг қарорини ҳурмат қилиши лозим. Жамоанинг ички муҳитида муаммолар йўқ. Футболчиларга ОЧЛдан чиқиб кетганимиз қаттиқ таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Асосий муаммо руҳият билан боғлиқ деб ўйлайман. Машғулотларда вазиятлардан фойдаланиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Ҳамма нарсани омадга боғлаш ҳам тўғри эмас. Лекин 2-3 метрдан гол уришни машғулотларда футболчига ўргатиб бўлмайди. Бу кўпроқ руҳият боғлиқ бўлса керак ", - дея ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди Рўзиқул Бердиев.
Comments