Latest news

07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  0 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  156 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  5 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  15 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  136

Рўзиқул Бердиев: "Ҳисоб бундан ҳам йирикроқ бўлиши мумкин эди" News

Рўзиқул Бердиев: "Ҳисоб бундан ҳам йирикроқ бўлиши мумкин эди"

"Насаф"-"Сўғдиёна" (4:0) учрашуви ниҳоясига еткач, мураббийлар ўйин ҳақидаги фикларини билдиришди. Аввало жамоамиз мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугунги ўйинда биз рақибга босим ўтказа олдик. Рақибни хато қилишга мажбур қилдик. Биринчи бўлим ўрталарида  ўйинимизни бўшаштириб юбордик. Рақиб эса бундан фойдаланишга ҳаракат қилди ва вазиятлар яратишга уринди.

Бугунги учрашувдаги ғалаба ҳақли равишда қўлга киритилди. Учрашув ҳисоби бундан ҳам йирикроқ бўлиши мумкин эди. Аммо шогирдларим бир қанча вазиятлардан унумли фойдалана олмадилар. Бугун йигитлар майдонда эркин ҳаракат қилишди.

Биз жамоавий ўйин намойиш этамиз. Майдонга тушган барча ўйинчиларимиз ўзларига юклатилган вазифаларни тўлиқ адо этишди. Бугунги ғалабага ҳамма бирдек ҳисса қўшди.

Жароҳати туфайли кейинги пайтларда Фарруҳ Сайфиев хизматидан фойдалана олмаяпмиз. Шукурки, у ҳозир умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Умид қиламанки, кейинги ўйинларимизда ушбу тажрибали ўйинчимиз майдонга тушишга тайёр бўлиб қолади. Дарвозабонимиз Элдорбек Суюнов ҳозир тўлиқ машғулотларда иштирок этмоқда. У майдонга тушишга тайёр. У кейинги ўйинларда бизга албатта ёрдам беради.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика